Ҳомиладорлик даврида болани эмизиш мумкинми?

Ҳомиладорлик даврида болани эмизиш мумкинми?

🤷🏻‍♀️Ҳомиладорлик даврида болани эмизиш мумкинми?
.
⭕️Бу саволага кўпчилик🙅🏻‍♀️ “ЙЎҚ” деб жавоб беради.
Аслида ҳам шундайми?
💁🏻‍♀️Бугун ана шу коʻп тортушувларга сабаб боʻлган мавзу ҳақида☝️
.
🤰🏻Аёл бемаврид ҳомиладор бўлгач, лактация жараёни ўз-ўзидан тўхтаб қолмайди. Сут келиши давом этаверади. Аммо ҳомиладор онанинг сутида гормонал ўзгаришлар туфайли лактоза миқдори камаяди. Натрий эса орта бориб, натижада, кўкрак сутининг та’ми ўзгаради, я’ни ширин бўлмай қолади. Гўдакка сутнинг янгича мазаси ёқмагач, у эмишдан бош тортади ва инжиқлана бошлайди. Ба’зи ҳолларда боланинг ичини ҳам бузилишига сабаб боʻлиши мумкин
.
Қолаверса, лактация жараёнида ҳомиладор бўлиб қолган аёлларнинг 70 фоизида кўкрак сути миқдори камайиб кетади. Лекин бу ҳамма аёлларда ҳам кузатилмайди. Ҳаммани организми ҳар хил. ☝️Шу жумладан болаларники ҳам
.
Шундай оналар борки ҳомиладорликнинг охиригача бемалол катта фарзандини эмизиб, янги чақалоқ туғилганда ҳам иккаловини биргаликда эгизаклар сингари эмизишда давом этаверади. Бундан ҳомилага ҳам катта фарзандга ҳам ҳеч қандай зиён бўлмайди
.
‼️БУНИ БИЛИШ МУҲИМ ☝️
Эмизиш жараёнида аёл гипофизида окситоцин моддаси ишлаб чиқарилади. Ҳудди шу модда тугʻруқ жараёнида ва ундан кейин бачадоннинг қисқариши учун ҳизмат қилади. Лекин ҳомиладорликнинг ўртача 20 ҳафтасига қадар окситоцин бачадон асаб тоʻқималарига таʼсир эта оламайди, шунинг учун бу дарвгача эмизиш мумкин. Агар ҳомиладор аёл катта фарзандини эмизишдан чиқаришни истамаса бу ҳақда гинекологга айтиши ва ҳомиладорлик кечишини қат’ий назоратга олиши даркор. Агар ҳомиладорлик муаммолар (ҳомила тушиш хавфи, йўлдош патологиялари ёки ҳомиладорлик якунланишига олиб келувчи бошқа нохуш факторлар мавжудлиги) кузатилаётган бўлса, у ҳолда ҳомиладорликни сақлаб қолиш мақсадида болани эмизиш тоʻхтатилади
.
🙅 Қуйидаги ҳолатларда ҳомиладор аёлларга эмизиш тақиқланади:
📍Ҳомиладор бўлиб қолган аёлнинг ёши катталиги
📍Аёлда сурункали касалликлар мавжудлиги
📍Ҳозирги ва бундан олдинги ҳомиладорлик даврида муаммолар юзага келиши;
📍Токсикоз;
📍Гестоз;
📍Анализлар натижаси нормадан ташқарида бўлиши (масалан, гемоглобин даражаси пастлиги ҳомилага салбий та’сир кўрсатиши мумкин, эмизиш эса бу кўрсаткични янада пасайтиради ва бошқалар);
📍Кўкрак учи сезгирлигининг ошиши (ҳомиладор аёл кўкраклари жуда сезгир бўлиб қолади, бу эмизиш давомида оғриқ ва ноқулайликлар келтириши мумкин);
📌Кўкрак сути мазасининг ўзгариши (ба’зи эмизаётган аёлларда ҳомиладорликнинг 2 триместрдан сўнг кўкрак сути мазаси ўзгариши кузатилади, бунда боланинг ўзи кўкракдан бош тортишни бошлайди)
☝️
Ба’зи шифокорлар ҳомиладорлик юз бергани аниқланса, эмизишни дарҳол тўхтатишни тавсия қиладилар. Бундай қилишга ҳақиқий асос борлигига амин бўлиш керак. Агар бола 1 ёшдан ошган бўлса, у ҳолда шошилмасдан болани қийнамай аста секинлик билан сутдан ажратиш унга зиён келтримайди. Лекин 1 ёшга тўлмаган чақалоқ кўкрак сутига, онанинг меҳрга тўла бағрига жисмонан ва руҳан жуда муҳтож бўлади. Шунинг учун ҳомиладорлик юз берса, эмизишни тўхтатиш ёки тўхтатмаслик ҳақида қарор қабул қилишдан олдин ҳамма томонларни инобатга олиб бир хулосага келиш зарур.
©ҲОМИЛАДОРЛИК_ДАВРИ



Ўҳшаш маълумотлар

Кесарча кесишдан сўнг табиий туғруқ хавфлими?

Кесарча кесишдан сўнг табиий туғруқ хавфлими? Мутахассис жавоб беради...

Ҳомиладорликнинг илк белгилари ва аломатлари

Ҳомиладорликнинг илк белгилари ва аломатлари...

Эмизикли аёл овқатланиш тартиби

Эмизикли аёл қатʼий диетага риоя этиши керак деган фикр барчамизга маʼлум. Бундай тушунча нотоʻгʻри – эмизикли аёл овқатланиш рациони тоʻлиқ ва тоʻгʻри боʻлиши зарур, чунки аёл киши истеʼмол қилган маҳсулотлар коʻкрак безларида сутга айланади....

Эмизикли аёллар учун озиш сири

‼️ Аёллар учун,озиш учун,фойдали маслаҳат...

Вақт нима

Тўғри вақт нима? Эйнштейн мутлақ вақт йўқлигини таъкидлади. Вақт ўзи таъсир қиладиган кучлар тизимига қараб нисбийдир. Бу расман маълумот доираси деб аталади. Сизнинг тизимингизда ўтадиган вақт сизнинг вақтингиз деб аталади....



Фикр қўшиш

Наверх