Ҳомиладорликда бола тушиши хавфи. Белгилари ва сабаблари

Ҳомиладорликда бола тушиши хавфи. Белгилари ва сабаблари

Ҳомиладорликда бола тушиш хавфи ёки ёшу-қарини тилида бир хил янграйдиган –«угроза» 20% хомиладорларда кузатилади. 1-ва 2- даражали бола тушиш хавфи билан эса унданда кўп хомиладорларимиз тўқнаш келади. Хомиладорлик тушиши тахдиди нима, уни қандай аниқлаш ва олдини олиш мумкин, шунингдек, бу пайтда нима қилмоқ керак каби саволларга жавоб излаб кўрамиз.
Хомила тушиши хавфи белгилари қуйидагилар:
1. Қон кетишлар. Қиндан қон кетишлар – хар хил бўлиши мумкин: суркалиб келувчи ёки кўпгина, узоқ давом этувчи ёки тезда тўхтайдиган, ажралмаларнинг ранги хам турли тусда бўлиши мумкин: қизғиш ёки жигарранг.
2. Қориннинг пастки сохасидаги оғриқлар. Доимий бўлмаган белги хисобланиб, интенсивлиги ва давомийлиги хар хил бўлиши мумкин.
Хомила тушиши хавфи сабаблари қуйидагилар:
1. Хомиладаги генетик бузилишлар. Бу ерда гап табиий танланиш хакида кетиб, ирсий омиллар та’сирида хаётга яроқли бўлмаган хомилани тушиш хавфи назарда тутилади. Бу холатда хомила тушиш хавфи туғилгунга қадар нобуд булиб улгуради ва уни тўхтатиб қолишнинг иложиси бўлмайди (кераги хам йўқ). Нима сабабдан хомиланинг ўсмай қолганини аниқлаш ва уни келгусида қайталанмаслиги учун қайғуриш мумкин холос.
2. Гормонал бузилишлар. Хар қандай хомиладорлик прогестерон гормони та’сирида ушлаб турилади. Бу гормон хомиладорлик бошланишида сариқ тана томонидан кейинча эса йўлдош томонидан ишлаб чиқарилади. Унинг етишмовчилиги оталанган тухум хужайрани кўчишига сабаб бўлади.
3. Хомила тушиши хавфи шунингдек, андрогенлар — эркаклар жинсий гормонларини хаддан зиёд ишлаб чиқарилиши хисобига хам кечиб, улар аёллар гормонлари (прогестерон ва эстрагон) ни хосил бўлишини блоклайди.
4. Ота ва онаси орасидаги генетик низолар. Уларнинг генларини бир-бирига жуда ўхшашлигида, она қонини резус-манфий, ота қонини- резус-мусбат бўлганда хомила она организми томонидан ёт танадай қабул қилиниб тушишига сабаб бўлади.
5. Қонни қовушқоқлигини ортиб кетиши. Бу холат хомиладорликни кечки босқичларила кўп кузатилади.
6. Бачадон тузилиши хусусиятлари. Эгарсимон ва шохли бачадон хам хомилани одатдагидай жойлаша олмаслиги ва тушишига сабаб бўлади.
7. Турли инфексион касалликлар: қизилча, захм, хламидиоз, герпес, ситомегаловирус, пиелонефрит, пневмония умуман бошқа иситмани хар қандай ошиши билан кечувчи касалликлар хомила тушишига сабаб бўлади.
8. Гинекологик касалликлар. Бачадон миомаси, эндометрит, турли яллиғланишлар, абортлар ва улардан кейин қолган чок ва спайкалар хомила ривожланишига салбий та’сир ўтказади.
9. Эндокрин хасталиклар. Хомила тушишига буқоқ бези касалликлари ва қандли диабет хам сабаб бўлиши мумкин.
10. Турли таблетка, капсула ва микстураларни ичишдан олдин гинеколог маслахатини олиш тавсия этилади.
11. Йўлдошни ривожланиш нуқсонлари ва бачадон бўйинчасини носозлиги унинг эрта очилиши ва хомила тушишига олиб келиши мумкин.
12. Хомиладор аёлнинг эмоционал холати: стресслар, аразлашлар ва турли норозиликлар хомилани нормал ривожланишига та’сир этади.
13. Зарарли одатлар: чекиш, алкогол, кофе ва шу кабиларни ичиш хомиладорликда тавсия этилмайди.
14. Катта жисмоний зўриқишлар, йиқилишлар, қорин сохасига зарба ейиш ва югуриш хомилани хар қандай мухлатида тушишга сабаб бўлади.
15. Хомиладор аёллар ёши статистика қилинганда 35 ёшдан ортган аёлларда болани тушиш хавфи 2 маротаба кўп учраши аниқланган.



Ўҳшаш маълумотлар

Ҳомила муддатини аниқлашнинг қандай усуллар бор?

Хар бир бўлажак она учун фарзандининг нафақат ўғил қизлиги балки хомиласи муддати ва уни қачон дунёга келишини билиш хам мухим хисобланади. Хомила муддатини билиш боланинг она қорнида ривожланишини ва она организмидаги ўзгаришларни назорат қилиш...

Хомиладорлик вақтида кўнгил айнишини қандай камайтириш мумкин?

Хомиладорликнинг биринчи уч ойлигида аёл организмида кўп ўзгаришлар юз беради. Буларга хорионик гонодотропин ёки бошқача айтганда хомиладорлик гормони ишлаб чиқилиши ва эстероген ишлаб чиқарилиши кўпайишини мисол қилиш мумкин. Гормонал ўзгаришлар,...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Кесарча кесишдан сўнг табиий туғруқ хавфлими?

Кесарча кесишдан сўнг табиий туғруқ хавфлими? Мутахассис жавоб беради...

Эмизикли аёл овқатланиш тартиби

Эмизикли аёл қатʼий диетага риоя этиши керак деган фикр барчамизга маʼлум. Бундай тушунча нотоʻгʻри – эмизикли аёл овқатланиш рациони тоʻлиқ ва тоʻгʻри боʻлиши зарур, чунки аёл киши истеʼмол қилган маҳсулотлар коʻкрак безларида сутга айланади....



Фикр қўшиш

Наверх