Хомиладорликнинг биринчи уч ойлигида аёл организмида кўп ўзгаришлар юз беради. Буларга хорионик гонодотропин ёки бошқача айтганда хомиладорлик гормони ишлаб чиқилиши ва эстероген ишлаб чиқарилиши кўпайишини мисол қилиш мумкин. Гормонал ўзгаришлар, қорин мушаклари тортилиши ва хид билиш сезгисини кучайиб кетиши билан бирга қўшилиб 90% холатларда кўнгил айниши келтириб чиқаради. Хомиладорлик пайтида кўнгил айнишини баъзи егуликлар ва таъсир қилувчи факторларни чеклаш орқали камайтиришни ўрганамиз.
Биринчи усул: пархез қилинг.
Кўнгил айнишини камайтирувчи таомларни истеъмол қилинг. Баъзи маҳсулотлар организмни озуқа модда ва калория билан таъминлаши билан бирга кўнгил айнишини ҳам камайтириши мумкин. Лекин томномангиз ўзингиз хохлагандай фойдали маҳсулотлардан ташкил топмаса қайҒурманг. Кўпчилик аёллар хомиладорликни биринчи уч ойлигини озгина махсулот истеъмол қилиб ўтказишади.
Донли ва дуккакли маҳсулотлар таркибидаги крахмал ошқозонда кислотани камайтиради ва кўнгил айнишини енгиллаштиради. ДаҒал донли маҳсулотдан ва маккажўхори унидан тайёрланган нон, нўхот, ловия таомномангизга қўшинг. Гўшт маҳсулотларидан мол ёки қўй гўшти ёҒсиз жойидан, товуқ бўлиши мумкин.
Оддий крекерларни (шакарсиз, тузли қуруқ печенье) синаб кўринг. Улар ошқозонни тинчлантириб кўнгил айнишидан халос этиши мумкин.
Янги занжабил (имбирь) ишлатинг. Янги тайёрланган занжабил кўнгил айнишини ҳамма турида яхши самара берувчи, хомиладорлик пайтида хавфсиз бўлган воситадир. Занжабилни қирҒичдан ўтказинг ва уни чойга ёки маъданли сувга қўшиб ичинг.
Таомни оз-оздан енг. Лекин таомланиш махалини кўпайтиринг. Овқатни кўп еб қўйиш ёки оч қолиш кўнгил айнишини кучайтиради.
Очлик кўнгил айнишини кучайтиради, шунинг учун очлик хисси бошланласдан ёки енгил очлик хисси бўлгандаёқ овқатланинг.
Кўнгил айнишини кучайтирадиган маҳсулотлар истеъмол қилманг. Ҳар-хил аёлда ҳар-ҳил маҳсулот кўнгил айниши чақириши мумкин ва бу хомиладорлик даври давомида ҳам ўзгариб туриши мумкин. Шунинг учун аёл ўзида қайси маҳсулот кўнгил айниши чақираётганлигига эътибор бериб бориши ва шу маҳсулотдан чекланиши зарур.
Одатда ёҒли маҳсулотлар, аччиқ маҳсулотлар, ўткир хидли маҳсулотлар, кўриниши ёқимсиз бўлган маҳсулотлар кўнгил айниши чақиради. Аёл одатда истеъмол қилишни ёқтирадиган егулик хомиладорлик пайтида ёқимсиз туюлиб қолиши мумкин. Еганингизда ёки хидлаганингизда кўнгил айнитадиган махсулотлардан сақланинг.
Хомиладорлик пайтида алкаголь маҳсулотлари истеъмол қилиш умуман мумкин эмас. Спиртли ичимликлар бола нуқсон билан туҒилишига олиб келиши мумкин. Шунингдек алкаголь кўнгил айнишини кучайтириб юборади.
Кўпроқ сув ичинг. Шифокорлар хомиладорларга кунига камида 1.4 л сув ичишни тавсия қилишади.
Маъданли кўнгил айнишида сув одий сувдан кўра фойда бериши мумкин. Оч қоринга кўп сув ичмасликка харакат қилинг.
Хомиладорлар учун витаминларни кўп миқдорда сув билан ичинг. Озуқа модда ва витаминлар кўнгил айнишини кучайтириши мумкин. Шунинг учун витамин ичишдан олдин озгина бирор нарса еб олинг сўнг кўп миқдорда сув билан ичинг.
Агар витамин кўп сув билан ичсангиз ҳам кўнгил айниши чақираверса, шифокор билан маслахатлашиб витаминни бошқасига алмаштиринг. Баъзи хомиладорлар учун витаминлар таркибида витамин Б6 бўлади, у кўнгил айнишини бартараф этишда ёрдам беради.
Таомномангизга витамин Б6 кўп тутувчи маҳсулотлар қўшинг. Витамин Б6 кўнгил айнишида яхши самара беради. Товуқ тўши, мол гўшти, нўхот, картошка ва бананда витамин Б6 кўп бўлади.
Иккинчи усул: ўзингизни ва атрофингиздагиларни назорат қилинг.
Ўзингизни ва атрофингизни қўлингиздан келганча узингизга мосланг. Сизда кўнгил айниши чақирадиган атир, хид берувчи шамлар ва маиший ювувчи воситалар ишлатманг. Яна атрофингиздаги мослаш керак бўлган факторларга хона ҳарорати, ёруҒлиги ва ҳаво сифатини киргазиш мумкин.
Кўпроқ ухланг. Суткада камида 8 соат ухланг ва чарчаганингизни сезсангиз дам олинг. Организмингиз чарчаган вақтида кўнгил айниши янада кучайиши мумкин.
Асабийлашишдан сақланинг. Стресс ошқозонда кислотани кўпайтиради ва бу кўнгил айниши чақириши мумкин. Кўпроқ тинчланишга ва иложи борича асабингизни бузадиган нарсадан қочишга ҳаракат қилинг. Бу нарсалар кўнгил айнишидан қутулишга ёрдам бериши мумкин.
Агар кўнгил айниши кучли бўлса ишингиздан таътил олинг. Шу йўл билан дам олишингиз ва тикланишингиз мумкин.
Кўпроқ тоза ҳавода бўлишга харакат қилинг. Тоза ҳаво сайр қилиш кўнгил айнишини камайтириши мумкин ва бола ривожланишига ҳам фойдали бўлади.
Чекишдан сақланинг. Никотин кўнгил айнишини чақириши билан бирга бола нуқсон билан туҒилиши хавфини кчайтиради.
Уйингиз тоза бўлишига эътибор беринг. Ўзингиз қилолмасангиз тозалов хизмати чақиринг ёки яқинларингизни ёрдамга чақиринг. Ҳар ҳил хидлар