Тушда экинзор курса нима булади

ЭКИНЗОР (КИШТАЗОР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги таниш экинзор таниш жойда бўлса ва уни ўз вақтида кўрса, одамларнинг фарзандларига далил бўлади. Тушида ҳосилни ўриб олаётганини кўрса, одамлар жангда қирилишини билдиради.

Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, ўзини таниш экинзорда кўрса, дини ва дунёси учун яхши бўладиган амалларни қилишига далилдир. Агар экин экиб, йиғиб олганини ва хирмонга қўйганини кўрса, умид қилган нарсасига етишини билдиради. Тушида экинзор ичида кетаётганини кўрса, ғозийлар билан ғазога боришига далилдир.


Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушдаги экинзор жанг ва хусуматга далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, тушида экинзор ичида кетаётганини, экинлар ҳамон яшил эканига қарамай, ўриб олаётганини кўрса, жанг майдони ичига киришига далилдир. Агар экинзорга ўт тушиб, барчаси куйиб кетганини кўрса, ўша диёрда очарчилик юз беришига далилдир. Тушида ўз экинзорига сув бераётганини кўрса, дунё ва охиратга фойда берадиган бир иш қилишига далилдир. Тушида қаердандир олов келиб, экинини куйдириб юборганини кўрса, подшоҳдан зиён етишига далилдир. Тушида экинзорини катта дарё уриб кетганини кўрса, ўша диёрда очлик юз беришига далилдир. Тушида буғдой бошоқлари ва донлари ерга тўкилиб кетганини кўрса, экин соҳибига зиён етишини билдиради. Агар бу экинзор кимники эканини билмаса, унда зарар туш кўрувчига етишини билдиради. Аллоҳ таъоло айтади: Хотинларингиз зиро-атгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиз-дан келаверингиз ва ўзингиз учун (савобли ишларни) тақдим этингиз. . . (Бақара сураси, 223-оят). Агар экинзорни ўз вақтида кўм-кўк эканини кўрса, ўша диёрда неъмат фаровон бўлишига далилдир. Агар бу ер ўз мулки эканини кўрса, ҳожатлари раво бўлишига далилдир. Агар тушида экинни ўз вақтида ўриб олиб, бошоқларни ўз уйига олиб келганини кўрса, мусибатга далил бўлади.

Жаъфар ,_Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда экин экиш ва етилган бошоқларни ўз вақтида йиғиб олиш яхшиликка ва фойдага далил бўлади. Етилмаган, кўм-кўк бошоқни йиғиш беморликка далилдир.

Исмоил Ангас (р.а.)нинг айтишича, тушида экинни ўз вақтида йиғиб олиш Худойи таъоло амрини бажо келтиришга, тавфиқ топишига ва камбағалларга хайрия қилишга далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: . . .Ҳосил йиғиш кунида (муҳтожларга) ҳаққини (ушри ва хирожини) беринглар ва исроф қилмангизлар. . . (Анъом сураси, 141-оят).



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда осмон курса нима булади

ОСМОН Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, кимки ўзини биринчи осмонда кўрса, ажали яқинлашиб қолганига далил бўлади. Ўзини иккинчи осмонда кўрса, илму дониш ҳосил бўлишига далилдир. Агар учинчи осмонда кўрса, бу дунёнинг иззат ва иқболини топади. Агар...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда улмок курса нима булади

ТУШДА ЎЛМОҚ (МУРДАНДАРХОБ) Тушида ўлиб қолганини, одамлар йиғлаётганини ёки уни боғлаб, кафанга олганларини, тобутга солиб, гўрга кўйганларини кўрса, буларнинг барчаси динда носозликнинг далилидир. Агар уни гўрда тирилтириб, ташқарига чиқараётган...



Фикр қўшиш

Наверх