ҲОМИЛAДОРЛИКДA ФОЙДAЛИ ВИТAМИНЛAР

ҲОМИЛAДОРЛИКДA ФОЙДAЛИ ВИТAМИНЛAР

1. Б9 витамини (фолат кислотаси)

Бўйингизда бўлганини билган заҳотингиздан бошлаб, рационингизни Б9 витамини билан бойитинг. Бу витамин ҳомила умуртқа поғонасида туғма нуқсонлар юзага келишининг олдини олади. Б9 витамини тўқ яшил сабзавотлар, кўкатлар шунингдек, сабзи, қовун, қовоқ, лавлаги, тухум сариғида бўлади.

2. Б6 витамини

Ҳомиладорликнинг саккизинчи ҳафтаси тугаётганда, эрталаблари кўнгил айнишлар, оёқларда томир тортишиши ва айниқса асабийлашиш кузатилади. Aна шундай пайтда Б6 витамини ёрдамга келади. Бу витамин ҳомила марказий асаб тизими тўлиқ ривожланишида катта рол ўйнайди. Умуман В гуруҳига мансуб витаминлар нон, карам, ловия, гречиха, ёнғоқ, балиқ маҳсулотларида бўлади.

3. Магний ва A витамини

Ҳомиладорликнинг 11 ҳафтасидан бошлаб, ҳомила суякларининг ўсиши тезлашади. Туғилажак миттивойнинг бўйи, оғирлиги, бошининг ҳажми онанинг айни шу даврда магнийни қанча исте’мол қилганлигига боғлиқ. Тарвузни магний хазинаси десак ҳам бўлаверади. Шунингдек анжир, бодом, банан ва тўқ яшил сабзавотларда ҳам магний ма’лум миқдорда мавжуд. A витамини эса она ва боланинг бўғимларни мустаҳкамлайди. A витамин балиқ мойида, жигарда, тухум сариғида, янги соғилган сут ва сариёғда, қолаверса сариқ рангли меваларда бўлади.

4. Д витамини ва Омега-3 комплекси

Иккинчи уч ойликдан бошлаб, кайфиятингиз яхшиланади, кўнгил айнишлардан халос бўласиз. Ҳомила эса деярли бутунлай шаклланиб бўлади. Бу даврга келиб рахитга қарши Д витаминига алоҳида этибор қаратинг. Бу витамин қуёш нурлари та’сирида она терисида ишлаб чиқарилади, қуёшсиз мавсумларда эса унинг дори шаклидагисини қабул қилинг. Омега-3, барча балиқ турларида, балиқ ёғида, тухум сариғида, сут ва сут маҳсулотларида мавжуд.

5. Темир моддаси

Ҳомиладорликнинг 22 ҳафталигидан бошлаб она организмини темир моддаси билан бойитиш тавсия этилади. Aгар қуйидаги маҳсулотларни доимий равишда исте’мол қилсангиз, дори кўринишидаги темир препаратини ичишга хожат қолмайди. Рационингизга мол, товуқ ва курка гўштидан тайёрланадиган таомларни кўпроқ қўшинг. Шунингдек ловия, олма, қуруқ мевалар ҳам темир моддасига бой.



Ўҳшаш маълумотлар

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Эмизикли аёл овқатланиш тартиби

Эмизикли аёл қатʼий диетага риоя этиши керак деган фикр барчамизга маʼлум. Бундай тушунча нотоʻгʻри – эмизикли аёл овқатланиш рациони тоʻлиқ ва тоʻгʻри боʻлиши зарур, чунки аёл киши истеʼмол қилган маҳсулотлар коʻкрак безларида сутга айланади....

Тушда балик курса нима булади

БАЛИҚ (МОҲИЙ) — Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги балиқ иссиқ ҳаволи денгизларда бало ва қийинчилик, совуқ ҳаволи денгизларда, таъбири аксинча бўлади. Тушида янги ва катга балиқларнинг кўплигини кўрса, молу дунёга далилдир....

Тушда бог курса нима булади

БОҒ КЎРИШ (БОҒ ДИДАН) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги боғ хотин бўлади. Боққа сув бераётганини кўрса, хотини билан яқинлик қилади. Боққа сув бераётганини, бироқ нам бўлмаётганини кўрса, хотини унинг яқинлик қилишини хоҳлаётган бўлади. Боққа...



Фикр қўшиш

Наверх