Чақалоқ парваришида нималарга э’тибор қаратиш керак?

Чақалоқ парваришида нималарга э’тибор қаратиш керак?

Киндик тушиши

Киндик қолдиғи одатда туғруқдан сўнг 4-5 кун ичида тушиб, ба’зи вақтларда 8-10 кунларга ҳам чўзилиши мумкин. Aгар киндик соҳасида намлик бўлса, 70 фоизли спирт эритмаси томизилиб, стерилланган бинт ёрдамида артилади. Aйрим вақтларда чақалоқнинг мунтазам безовта бўлиб, йиғлаши сабабли ҳам киндикда шиш кузатилади. Бордию чақалоқнинг киндиги қолдиғи 15 кун ичида ҳам кўчиб тушмаса ёки соҳа атрофида қизариш, яллиғланишга ўхшаш белгилар кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат этинг.

Лиқилдоқ

Янги туғилган чақалоқнинг бош айланаси ме’ёрда 34-36 сантиметрни ташкил этиб, ҳаётининг иккинчи ойида 36-37 сантиметратрофида бўлади. Бир ёшга қадар эса бу кўрсаткич 46 сантиметрга етади. Лиқилдоқ чақалоқ бошининг тепа қисмидаги қотмаган соҳа, мия устидаги қалин ҳимоя қавати бўлиб, ме’ёрий ҳолатда чиллали чақалоқлар учун 26-28 мм, иккинчи ойдан бошлаб 22-25 мматрофида бўлиб, бир ёшгача 8-10 мм.гача кичрайиб боради. Бола бошидаги лиқилдоқ таранглашиб, шишган бўлса ва у безовталанса, бош мия босимининг ошгани тахмин қилинади. Бу ҳолатда албатта шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Тана вазнининг ўзгариши

Янги туғилган чақалоқ ҳаётининг биринчи 4 куни давомида 10% (200-300 гр атрофида) вазн йўқотиши нормал ҳолат ҳисобланиб, организмнинг мослашув жараёни ҳисобига амалга ошади. Бола ҳаётининг 6-8-кунларига келиб, тана вазнини аста-секин тиклаб боради.

Эмизиш вақти

Шифокорлар болани ҳар 1-1,5 соат оралиғида эмизишни тавсия этишади. Бу вақт оралиғининг она сути сифатига ҳам та’сири бўлиб, бола учун керакли озуқа тўпланади. Эмизишдан аввал кўкрак сўрғичларини тозалаб, сўнгра бола оғзиға тутқазиш керак. Aгар эмизгандан кейин гўдак кўкракни қўйиб юборишни хоҳламаса, тортиб олманг. Бурнини бироз қиссангиз, оғзини очади. Она сути сифатли бўлиши учун аёл таомномасида фойдали витаминларга бой маҳсулотлар бўлиши керак.

Қачон чўмилтирилади?

Чақалоқ киндиги ҳали тушмаган бўлса, чўмилтиришни бироз кейинга қолдириш даркор. Бу ҳолатда чақалоқнинг баданини илиқ сувга шимдирилган нам пахта билан тозалаш кифоя. Киндиги тўлиқ тушгач эса 37-37,5 даражали илиқ сувда чўмилтириш мумкин. Бола терисида турли тошмалар тошишининг олдини олиш учун сувга мойчечак дамламасидан озроқ қўшиш тавсия этилади. Совуқ кунларда чақалоқни 2-3 кунда бир марта 8-10 дақиқа давомида чўмилтирилади. Сувли муолажалардан сўнг терисига турли ёғлар суртманг. Чунки тайёр ёғлар терига турлича та’сир этиши мумкин.

Уйқу вақти

Чиллали чақалоқ бир кунда 4-5 мартагача ухлаши мумкин. Бу уйқу вақтлари аввалига узоқроқ давом этиб, сўнг аста-секин камайиб боради. Боланинг тунги уйқуси осуда ўтиши учун уни кечга яқин чўмилтириш тавсия этилади. Бордию гўдак уйқусида тартибсизлик юзага келса, кун бошидан эмизиш ва ухлатиш тартибини назорат қилинг.

Қайт қилиши нимадан?

Бола эмиб бўлгач, уни чайқатиш, қорни билан ётқизиш мумкин эмас. Тик кўтарган ҳолда бироз ушлаб туринг. Aгар эмизишдан сўнг озроқ қайт қилса, бу хавфли эмас. Бола ошқозонига ортиқча бўлганини шу тариқа чиқариб ташлайди. Чақалоқларда ҳазм қилиш фаолияти ҳали яхши ривожланмагани боис эмиб бўлгач, қайт қилиши мумкин. Бироқ тез-тез ва эмизиш вақтидан ташқари ҳам қайт қилса, шифокорга кўрсатинг.

Нега тез-тез аксиради?

Чақалоқлар кунига 3-4 мартагача аксириши мумкин. Бу жараён бола организми учун нормал ҳолат бўлиб, ортиқча ташвишга асос эмас. Aммо аксириш бурундан шилимшиқ суюқлик келиши билан бўлса, шамоллаш тахмин қилиниб, болалар шифокорига кўрсатиш лозим.



Ўҳшаш маълумотлар

Муддатидан илгари туҒилган болаларнинг ривожланиши

Aслида, муддатидан илгари туҒруқлар- бу боланинг 37 ҳафтага етмасдан туҒилиши. Одамларда меъёрий гестацион давр 38 ҳафтадан 42 ҳафтагача бўлади. Мукаммал шароитда болалар она қорнида тўлиқ ривожлангунча бўлади. Бироқ, турли сабабларга кўра ҳар доим...

ТуҒруқнинг муддати ҳомила бўлган муддатга боҒлиқ

Бола бўлишини қанча вақт мобайнида режалаштирганингиздан қатъий назар, ёдингизда бўлсин, ҳомиладорлик- бу аниқ фан эмас. УруҒланиш экстракорпорал уруҒланиш (ЭКУ) йўли билан содир бўлганда уруҒланишнинг аниқроқ муддатларини аниқлаш мумкин бўлади....

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Эмизикли аёл овқатланиш тартиби

Эмизикли аёл қатʼий диетага риоя этиши керак деган фикр барчамизга маʼлум. Бундай тушунча нотоʻгʻри – эмизикли аёл овқатланиш рациони тоʻлиқ ва тоʻгʻри боʻлиши зарур, чунки аёл киши истеʼмол қилган маҳсулотлар коʻкрак безларида сутга айланади....



Фикр қўшиш

Наверх