Юртим, адо бўлмас

Юртим, адо бўлмас

Юртим, адо бўлмас армонларинг бор,
Тошларни йиғлатган достонларинг бор.
Ўтмишингни ўйлаб йиғлайди жоним,
Кўксинг тўла шаҳид ўғлонларинг бор.

Бағрим ўртар бир уй баҳор айёмлар,
Ой борган ёқларга термулиб шомлар.
Aйбин билмай кетган Aкмал Икромлар,
Файзулладек марди-майдонларинг бор...

Юртим, кўнглимдек кенг осмонларинг к
Юлдузни йиғлатган достонларинг бор.
Осмонларингдан ҳам дийдоринга зор,
Жайрондек термулган Чўлпонларинг бо

Қўлинг қадоғига босай юзимни,
Онамсан-ку, оғир олма сўзимни,
Қайинбарглар ёпиб қаро кўзини,
Олисларда қолган Усмонларинг бор...

Aлҳазар, алҳазар, минг бор алҳазар,
Aна, юришибди кийганлари зар,
Қодирийни сотиб шоир бўлганлар-
Меҳробингдан чаққан чаёнларинг бор.

Қурбонинг бўлайин, эй онажоним,
Сенинг фарёдларинг, менинг фиғоним.
Ўтмишингни ўйлаб ўртанар жоним.
Aйцам адо бўлмас достонларинг бор...



Ўҳшаш маълумотлар

Агар сиз ернинг марказидан туннел қазсангиз нима бўлади?

Ҳар ким ўйлаб кўрган ва агар мен Ернинг марказидан туннел қазсам нима бўлади, мен қаерга бораман? Психиатрия шифохонасида жавоб кулгили, аммо тўғри эмас. Қаерга боришингизни ҳозир аниқ ҳисоблашингиз мумкин, бу қийин эмас... Ердаги ҳар бир нуқтанинг...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда чулок ёки оксок курса нима булади

ЧЎЛОҚ ЁКИ ОҚСОҚ БЎЛИШ (ЛАНГ ШУДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида чўлоқ бўлиб қолганини кўрса, яхши ёки ёмон ишларнинг пайида бўлиши, суст ва заиф бўлиб, қудратга эга бўлмаслигига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, тушида ўзини чўлоқ...

Тушда чучка курса нима булади

ЧЎЧҚА (ХУК) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги чўчқа қувватли бой кишидир, бироқ пастҳиммат ва яхшилиги йўқ бўлади. Тушида чўчқаларни бир ерга тўплаганини ва тарқалиб кетишидан қўрқиб, уларни бўшатмаётганини кўрса, кўп мол йиғишига далилдир....

Тушда якка шахарларда куриш, узини бошка шахарларда куриш курса нима булади

ЯККА ШАҲАРЛАРНИ КЎРИШ (ШАҲРҲОЙИ МУФРАД ДИДАН) Агар ўзини Мадина шаҳарида кўрса, савдогарлардан манфаат топишига, Восий шаҳарида кўрса, диндор ва тақводор бўлишига, ўзини Басра шаҳарида кўрса, дунёдан баҳраманд бўлишига далилдир. Агар ўзини Куфа...



Фикр қўшиш

Наверх