Бу ҳаёт

Бу ҳаёт

Туғилдинг, бу ҳаёт остонасида, 
Сени қарши олди, бир ёғоч бешик.
Улғайиб, яшаб сўнг кўзинг юмганда, 
Қабринга кузатди, тебранмас бешик.

Бу ҳаёт — шу икки бешик ораси…

Туғилдинг, ўрашиб оппоқ йўргакка, 
Эркалаб, эъзозлаб, севиб-суюшди.
Руҳ охир танангни тарк этган куни, 
Яна оқ йўргакка ўраб қўйишди. 

Бу ҳаёт — шу икки йўргак ораси… 

Кўз очиб, ҳаётни кўрганинг заҳот, 
Одамлар йиғингга жим қулоқ осди. 
Бандаликни бажо келтирган кунинг, 
Дунёни ўзгалар кўз ёши босди. 

Бу ҳаёт — шу икки йиғи ораси… 

Шу қисқа ҳаётда энг муҳим юмуш, 
Яхши ном қолдириб, яшамоқ экан. 
Англадим, туғилиш аслида дўстим, 
Ўлимга илк қадам ташламоқ экан. 

Бу ҳаёт — туғилиш ва ўлим ораси...



Ўҳшаш маълумотлар

Сиз барибир севиб қоласиз

Эриб кетар қалбингиз тоши Оқар коздан ожизлик ёши Етмас экан инсон бардоши Сиз барибир севиб қоласиз....

Муддатидан илгари туҒилган болаларнинг ривожланиши

Aслида, муддатидан илгари туҒруқлар- бу боланинг 37 ҳафтага етмасдан туҒилиши. Одамларда меъёрий гестацион давр 38 ҳафтадан 42 ҳафтагача бўлади. Мукаммал шароитда болалар она қорнида тўлиқ ривожлангунча бўлади. Бироқ, турли сабабларга кўра ҳар доим...

Аёллар учун энг керакли 20 маслаҳат

Дунёда хунук аёлнинг ўзи йўқ, фақат гўзал бўлишни билмайдиганлар бор, деган экан бир файласув. Гўзаллик деганда кўпчилик чиройли пардоз ва кийимҒкечакни кўз олдига келтиради. Бу бироз нотўҒри тушунча, чунки гўзал бўлиш учун косметика ва чиройли...

Тушда ёг курса нима булади

ЁҒ (РАВҒАН) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги ёғ молу неъматдир, баъзиларнинг айтишича, меросни билдиради. Тушида мол ёғини топса ва ундан еса, унинг миқдорича молу неъмат топишини ва одамлар орасида азиз бўлишига далилдир. Исириқ ёғи ҳам шу...

Тушда ёгоч курса нима булади

ЁҒОЧ (ЧЎБ) Кирмоний (р.а.) айтадики, тушдаги ёғоч мунофиқлик бўлади. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, тушдаги ёғоч мунофиқ киши бўлади. Агар бегона киши ёғоч берса, ўша киши билан орага нифоқ тушишини билдиради. Тушдаги эгри ёғоч тўғри ёғочнинг...



Фикр қўшиш

Наверх