ЎҒИЛ ФАРЗАНД КЎРИШ УЧУН...

ЎҒИЛ ФАРЗАНД КЎРИШ УЧУН...

— Бу савол жуда кўпчиликни қизиқтириши табиий. Аслида сперматозоидларнинг ярми қиз, ярми ўғил бола бўлади. Улардан қайси бири «учрашув»га чиқиши номаълум. Ҳомиланинг ўғил ёки қиз бўлиши овқатланишга боғлиқ эмас. Агар шундай бўлганида эди, жуфтликлар ўз режасига кўра, аниқроғи, ўғилли ёки қизли бўлиш учун махсус овқатлар ейишган бўлар эди.    

 👉 Шундай бўлишига қарамай, эркакларнинг эҳтиросларини оширишга ёрдам берувчи афродизиак (жинсий майлни рағбатлантирувчи модда)лар бор. Афродизиакларга қуйидагиларни мисол келтириш мумкин: қази, қарта, жигар, асал, шоколад, тарвуз, анор, банан, ёнғоқ, пиёз, саримсоқ, сельдерей, овқатларга ёқимли таъм берувчи зираворлар, қизил ва қора икра. 

☘️ Имкон қадар таомлар таркиби аминокислоталарга бой бўлиши мақсадга мувофиқ. Таомлар иштаҳани очадиган даражада чиройли кўринса ва ёқимли ҳиди бўлсагина эркак кишига ёқади. Шунинг учун ҳам бежизга «Эркак киши ошқозони билан севади», дейишмаса керак. Эркак бирор овқатни ёқтириб еса унинг кайфияти кўтарилади. Кимнинг кайфияти яхши бўлса, унга омад кулиб боқади, ҳаттоки фарзандли бўлиш борасида ҳам. 

👍 Агар биз шифокор бўла туриб, мана бу егуликни есангиз ўғил, мана буни истеъмол қилсангиз қиз туғилади, десак хато бўлади. Юқорида айтганимдек, яқинлик чоғида қайси сперматозоид «учрашув»га чиқиши сирли жараён, буни вақт кўрсатади. Натижа эса шунга яраша бўлиши табиий ҳол.

🌹 Одатда ҳомиладорликнинг 8-ҳафтасидан бошлаб бўлиниш жараёни бошланади. Тахминан 10-11-ҳафтага келиб, ҳомиланинг жинсини аниқлаш имконияти пайдо бўлади. Ҳозирда замонавий ультратовуш аппаратларида ҳомила жинсини аниқлаш мумкин. 

❇️ Афсуски, боланинг жинсини эрта муддатларда билишнинг оқибатлари ҳар доим ҳам яхшиликка олиб келмайди. Аниқроқ қилиб айтганда, оилада бир нечта бир хил жинсли фарзандлар туғилишига чек қўйилишига олиб келиши мумкин. Масалан, 2 та ёки 3 та қизи бўлган эр-хотинлар, табиийки, навбатдаги фарзанди ўғил бўлишини исташади. Аммо улар УТТда ҳомила яна қиз эканлигини билишса, аборт қилдириш тўхтамига келишлари эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунинг учун ҳам мен госпиталимизда ҳомила жинсини аниқлашга розилик бермайман. Сабаби шахсан мен абортларга қаршиман. 

Худо берган фарзандни дунёга келтириш керак, деб ҳисоблайман. Ким билади, дейсиз, яхшилик ўғилдан қайтадими ёки қиздан?! Шундай экан, кенгроқ фикрлаш керак.



Ўҳшаш маълумотлар

Анор саратонга давоми?

Анор таркибида антиоксидант таъсир кўрсатиши мумкин бўлган турли хил кимёвий моддалар мавжуд....

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...



Фикр қўшиш

Наверх