Тушда одам мояги курса нима булади

ОДАМ МОЯГИ (ХОЯИ ОДАМИЙ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким ўз моягининг катта бўлиб қолганини кўрса, қувват, фарзанд ва молининг зиёда бўлишига далилдир.

Тушида ҳар икки моягининг кичрайиб қолганини кўрса, юқоридагининг аксидир. Агар тушида моягини кесиб юборилганини кўрса, душманлар унинг устидан ғалаба қазонишига далилдир. Агар тушида ўз моягини бировга берганини кўрса, харомзода фарзанд туғилиши ва насаби бошқа кишидан эканлигига далилдир. Агар тушида мояклари шишиб кетганини кўрса, кўп мол топишига далилдир, лекин унга душмандан хавф етади.

Агар тушида мояклари чўзилиб кетганлигини, чунончи ерда судралиб юрганини кўрса, моли ниҳоятда кўпайишига далилдир.

Агар тушида ўзга бир эркакнинг моягини тортганини кўрса, ҳар икки эркак бир-бирининг хотини билан бузуқлик қилишларига далилдир. Агар тушида ўз моягининг терисини тортаётганини кўрса, кимдир фарзандига ситам қилишига далил бўлади. Агар тушида кимдир унинг моягини қаттиқ ушлаганини кўрса, фарзандининг ўлими ҳақидаги хабарни эшитади. Агар фарзанди бўлмаса, ҳурмат ва эътибори камайишига далилдир. Агар тушида мояги тагидан кесиб олинганини кўрса, қуввати қирқилишига далилдир. Агар тушида моякларининг ип ёки бошқа нарса билан боғлаб қўйилганини кўрса, ишлари чаппасидан кетишини билдиради.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушдаги одам мояги душманнинг шиддатини қайтаришига далилдир. Агар тушида мояги нуқсонли эканлигини кўрса, душман унинг устидан зафар топишига далилдир. Агар тушида чап моягини суғуриб олганларини кўрса, ҳалок бўлишини билдиради.
Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги мояк етти нарсага далил бўлади: фарзандга; молга; аҳли оиласига; обрў-эътиборга; улуғликка; хожатини қидиришга; муродига етишга



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда куз курса нима булади

КЎЗ (ЧАШМ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги кўз узоқни кўрувчи киши бўлиб, у орқали ҳидоят йўлини топади. Кўк кўз бидъатдир, шаҳло, кўз фарзанд бўлади. Агар тушида кўр бўлиб қолганини кўрса, тўғри йўлни йўқотишига ёки фарзандининг ўлишига...

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда куз курса нима булади

КЎЗ (ЧАШМ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги кўз узоқни кўрувчи киши бўлиб, у орқали ҳидоят йўлини топади. Кўк кўз бидъатдир, шаҳло, кўз фарзанд бўлади. Агар тушида кўр бўлиб қолганини кўрса, тўғри йўлни йўқотишига ёки фарзандининг ўлишига...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...



Фикр қўшиш

Наверх