Жинсий тарбия дарслари қанчалик керак?

Жинсий тарбия дарслари қанчалик керак?

Ўсмирлик йиллари бошланиб, йигит ва қизлар организмда кескин ўзгаришлар жараёни бошлангач, жинсий ҳаёт мавзуси ҳақидаги тўлиқ ва сифатли маълумот, билим ва кўникмаларга муҳтожлик сезилади. Ўз вақтида шу талаб сифатли ахборот манбаи орқали қондирилмас экан, бўшлиқ ўз-ўзидан сифатсиз манбадан олинган маълумот билан тўлдирилади. Маълумотнинг сифати, ишончлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Ўзбек оилаларининг неча фоизида ота-она ўз фарзандига жинсий ҳаёт сабоқларини бера олади? Жуда кам бўлса керак. Кимдир уялади, кимдир кўп нарсани, шунчаки, ўзи ҳам билмайди. Мактабда бу мавзу ўтиладими? Бизнинг мактабда ўтилмаган, масалан. Қизларни тўплаб бир нарсаларни ўтишган, лекин ўғил болалар четда қолган. Кимдир мактабда эркак ва аёл ўртасидаги жинсий алоқалар мавзуси ёритилган дарсда қатнашган бўлса, шу блогпост остига коммент сифатида нима ўтилгани, қандай саволлар муҳокама этилгани ҳақида ёзиб ўтса, хурсанд бўлардим. Кўриб турибмиз-ки, ўсмирлар мактабда ҳам, оилада ҳам бу борада билим олмайди. Кўча-кўйда, газета-журнал, телевизор ва интернетда ўзи билганича маълумот тўплайди. Шулар асосида бу мавзу бўйича муайян қарашлар шаклланса, ажаб эмас.

Бу воқеани яқинда Иссиқкўллик нонвойхона (бўлка нон чиқарадиган) бошлиғи айтиб берди. Унинг айтишича, репродуктив соғлиқ борасида авваллари билими унча яхши бўлмаган, бунга эътибор ҳам бермаган. Яқин танишига шерик бўлиб бориб-келиш учун Бишкекка тренингга келиб қатнашган ва бир дунё янги маълумотлар билан қайтган. Қайтгач, қўли остида ишлайдиган 8 нафар аёлни олдига чақириб, менструация кунлари 3 кундан дам олиш бериши, бунинг учун ойликдан қирқмаслиги ҳақида маълум қилган. Яъни аёллар ҳайзли кунлари 3 кун ишга келмаслиги мумкин бўлган. Айтишича, шундан кейин аёлларнинг бошлиққа ҳам, ишга ҳам муносабати ўзгарган. Самарадорлик ошган, ғалва-жанжаллар анча озайган.

Ишончим комилки, агар ёшларга аввал бошдан шундай дарслар бериб борилса, тартибсиз жинсий алоқалар сони ҳам, бунинг натижасидаги турли жинсий йўл билан юқувчи касалликлар сони ҳам анча камайган бўларди. Сабаби, ёшларда ўз организмига нисбатан ҳурмат, жавобгарлик ҳисси тарбиялаб борилади. Қолаверса, бахтли оилалар сони ҳам анча ортади. Жинсий ҳаёт оила мустаҳкамлигининг энг асосий устунларидан биридир.



Ўҳшаш маълумотлар

Аёл оргазми ҳақида

Аёл оргазми ёхуд аёлнинг жинсий алоқадан лаззатланиши....

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Ота-оналар ва ота-оналар ҳақида 10 та фойдали маслаҳатлар

Болалар билан қандай муносабатда бўлишни ўрганиш ҳеч қачон кеч эмас....

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Мулойим тарбия нима ва у бола билан алоқани мустаҳкамлашга қандай ёрдам беради

Юмшоқ бўлиш ҳамма нарсага рухсат беришни англатмайди....



Фикр қўшиш

Наверх