Туғуруқдан кейинги жинсий ҳаёт ҳақида

Туғуруқдан кейинги жинсий ҳаёт ҳақида

Туғруқ жароҳатлари аста-секин битиб, жинсий аъзоларнинг ўзини тиклаши тиббиёт тилида инволяция дейилади. Яъни аёл кўзи ёригач, унинг жинсий аъзоларида бир неча босқичли ўзгаришлар кечади.
“Инволяция даври”да жинсий ҳаётни бошлаш анча-мунча эҳтиёткорликни талаб этади. Бунда қуйидагиларга эътибор бериш зарур.

Бачадон қисқарганми ё…

Бачадон туби йўлдош тушгандан кейин киндикдан 1-2 бармоқ пастда туради, чаноқ тубидаги мускуллар ва қин қисқариши натижасида бажадон бир оз юқори кўтарилиши мумкин.
Туғруқдан сўнгги биринчи кун охирида (қовуқ сийдикдан бўш бўлганида) бачадоннинг туби киндик тўғрисида, учинчи куни киндикдан 1-2 бармоқ пастда, тўртинчи куни 2-3 бармоқ қуйида, бешинчи куни қов суяги билан киндикнинг ўртасида, еттинчи куни қов суягидан 3 бармоқ юқорида, ўнинчи куни қов суягининг юқори чеккаси рўпарасида бўлади.
Кўп туққан аёлларда эса бачадон нисбатан бир оз секин қисқариши мумкин.
Чилла даврида бачадон фақат бўйига ҳамда энига кичрайиб қолмасдан, унинг оғирлиги ҳам секин-аста камайиб боради, яъни биринчи ҳафтада 1000 г дан 500 г гача, иккинчи ҳафтанинг охирида 350 г гача, учинчи ҳафтада эса 250-300 г гача камаяди. Еттинчи ё саккизинчи ҳафталарда ўз ҳолига қайтади, яъни 50-60г бўлиб қолади.
Олти ҳафтада аслига келади
Чилла даврининг биринчи кунлари бачадоннинг ички сатҳи катта жароҳатли юзадан иборат бўлади, яъни бачадондан ивиган қуюқ қон ва қоғоноқ пардасининг қолган парчалари тушади. Бачадон ички юзасида туғруқдан кейин қолган эпителиал тўқималар ҳисобига секин-аста янги шиллиқ қатлами пайдо бўлади.

Бачадон шиллиқ қаватида йўлдош ажралгандан кейинги жароҳатнинг ва шиллиқ қаватининг ҳомиладорликдан олдинги аслига келиши учун энг кўп вақт (6-8 ҳафта) керак.
Бачадон бўйнининг аслига келиши бачадон танасига нисбатан анча суст кечади, яъни туғруқдан кейин 12-14 соат ўтгач, бачадон бўйнининг ички тешиги қисқариб, 2-3 бармоқ ўтадиган бўлиб қолади. Ташқи тешигининг аслига қайтиши эса янада сустлашиб, иккинчи ҳафта оҳирларигача ҳам сал очиқ бўлиб туради ва чилла даврининг 3-ҳафтларидагина тамомила бекилади.
Бу жараён биринчи ва қайта туққан аёлларда ҳар хил кечиши мумкин, яъни кўп туққан аёлларда бачадон бўйнининг кечроқ қисқариши кўп кузатилади. Бачадон бойламлари ҳамда унинг найлари аста-секин ўз ҳолига қайтади.

Жароҳат тузалишини кутинг

Чилла даврининг биринчи ҳафтасида бачадоннинг ички юзасидан кўчиб чиқаётган шиллиқ қават бўлакчаларига бироз қон аралашган бўлади. Бачадон бўйни ва қиндан ажралган шиллиқлар ҳам ташқарига чиқади. Бунга жароҳат сели ёки лохия дейилади.
Илк кунларда лохия қизғиш рангда, 4-6 кунлари жигарранг, кейинчалик сарғиш-қўнғир тусда бўлади.
7-8 кундан кейин “оқ қон таначалари” кўпайиши натижасида лохия сарғимтир ва 9-10 кундан бошлаб оқимтир бўлади. Кейинчалик лохия камая бориб охири тўхтайди.
Чилла давридаги умумий ўзгаришлар туғруқнинг қандай ўтганлигига ва аёл организмининг умумий ҳолатига боғлиқ. Туғруқдан кейинги толиқиш чилла даврининг биринчи кунларидаёқ йўқола боради.

Гигиенага риоя қилиш шарт

Туғруқдан кейинги биринчи кунларда қин илвиллаган ҳолатда бўлади. Сўнгги кунларда эса қон ва шилимшиқ келиши озайиб, қин қисқаради ва тораяди. Чаноқ мускуллари ҳам секин аста қисқариб, олдинги ҳолига қайтади.
Умуман илк ҳафталарда жинсий аъзолар фаолияти ва ҳимоялаш қобилияти анча сусайган бўлади. Шу сабабли бачадонга турли йўллар билан инфекция тушиш эҳтимоли кучаяди. Инфекциялар эса ўз-ўзидан жинсий аъзолар яллиғланишини вужудга келтиради.
Аёл кўз ёриганининг тўртинчи ҳафтасидан бошлаб жинсий ҳаётни йўлга қўйиши мумкин. Чунки бу вақтда қиндан келаётган ажралмалар буткул тўхтаб, қин йўллари туғруқдан олдинги ҳолатига келади.
Шуни ҳам инобатга олиш лозимки, аксарият аёлларда туғуруқдан кейин жинсий мойиллик сусаяди ва у гўдак дунёга келганидан қарийб 3-6 ой ўтгач “асл ҳолига” қайтади.
Шуни унутмаслик керакки жинсий яқинлашувда гигиена қоидаларига риоя қилиш шарт. Акс ҳолда қинга инфекция тушиб эндигина битаётган жароҳатларда қайта яллиғланиш пайдо бўлиши мумкин.



Ўҳшаш маълумотлар

Жинсий алоқанинг қисқа бўлиш сабаблари ва даволаш усуллари

Қисқа жинсий алоқа — 1,5-2 дақиқадан кам давом этадиган жинсий алоқа, бу аёлга ёки иккала шерикка ҳам жинсий қониқиш келтирмайди. Жинсий алоқанинг давомийлиги жинсий олатни вагина ичига қўйилган пайтдан эякуляция бошланишигача бўлган оралиқ вақт...

Аёлларда жинсий майл бузилишлари ҳақида

Фригидлик — аёлларда жинсий майлнинг сусайишидир. Бу эркак ва аёл ўртасида оила мустаҳкамлигини сақловчи муҳим омилни йўққа чиқариши мумкин. Бугун саҳифамизда аёлларда жинсий майл бузилишлари — фригидлик ва аксинча жинсий майлнинг ҳаддан ортиши...

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх