Жинсий ожиз эркаклар учун тавсиялар

Жинсий ожиз эркаклар учун тавсиялар

Мабодо тўшакдаги омадсизликлар қайталанаверса, демак, эркакнинг хоҳишлари имкониятларидан ортиб кетган. Юқоридаги омиллардан ташқари спиртли ичимликларни сурункали ичиш, қаттиқ чарчашни бартараф этган ҳолда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратинг:
  • жинсий яқинликка фақатгина шунга жазм қилган ҳоллардагина йўл қўйинг.
  • Энг аввало сиз инсонсиз, машина эмас. Ҳис-туйғуларингиз ва салоҳиятингиз доимий бир хил бўлиши мумкин эмас. Баъзан жинсий алоқага шай бўлиб турсангиз, баъзида қўшимча рағбат кутасиз. Шунинг учун аёлингиз билан бу ҳақда дилдан суҳбатлашишдан тортинманг.
  • Тасодифий учрашувлардан узоқроқ юринг. Шунда ўзингиз ва жинсий шеригингизга бўлган ишонч ҳам жинсий қувватингизни оширади.
  • Табиатан сизга берилган ташқи кўринишни ҳеч қачон муҳокама қилманг. Чунки жинсий алоқасиз ҳам жуфтликлар бир-бирини қониқтира олиши мумкин. Аммо жинсий яқинликдан келадиган лаззат сизнинг онгингиздан ташқари юз беришини унутманг.
  • Агар қошушиш вақти ёки ундан олдинроқ жинсий қўзғалиш рўй бермаса, бунинг учун асло куйинманг. Аёлингизга шунчаки, «Бугун қаттиқ чарчабман (ёки «Кўп ичиб юборибман, шекилли»), эртага ҳаммаси яхши бўлади» деб тушунтиринг ва ҳеч қачон ўзингизни айбдордек ҳис қилманг. Шунинг баробарида аёлни ҳам бу омадсизликда айбламанг. Жинсий яқинликсиз ҳам кўнгилларингизни бир-бирингизга боғлаш ҳақида ўйланг.
  • Интим ўйинлар ҳақида фантазия қилиш ҳам ортиқча бўлмайди. Ҳолатларни ўзгартириб туриш ҳам жинсий яқинликни мустаҳкамловчи тадбирлар сирасига киради.
  • Шунингдек, жинсий жиҳатдан ўзни эркин ва ишончли тутиш учун махсус машқлар борки, уларни мутахассис билан маслаҳатлашган ҳолда амалга ошириш мумкин.



Ўҳшаш маълумотлар

Жинсий алоқалар сони меъёри қанча?

Оилавий ҳаётда жинсий муносабатлар муҳим ўрин тутади. Буни инкор қилиб бўлмайди. Баъзилар бунга зид фикрда бўлсалар, улар ё турмуш ўртоғига бефарқдирлар ёки эр-хотин орасида бирон муаммо мавжуд, ёки эркакнинг жинсий кучи сустдир. Ундан ташқари...

Аёл оргазми ҳақида

Аёл оргазми ёхуд аёлнинг жинсий алоқадан лаззатланиши....

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Қандай қилиб камроқ ароқ ичиш мумкин?

Агар сиз ўлчовни биласиз деб ўйласангиз, бу ундай эмас....

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....



Фикр қўшиш

Наверх