Бола қобилиятини аниқлаш тести

Бола қобилиятини аниқлаш тести

Кўпчилик ота-оналарни фарзандларининг қобилияти, унда ривожлантириш керак бўлган хусусият бор ёки йўқлиги қизиқтиради. Одатда, мактабга боргунга қадар боланинг нималарни афзал кўриши шаклланиб бўлади, аммо бошланғич синфларда, ҳатто ундан каттароқ ёшда ҳам боланинг қобилияти юзага чиқиши мумкин.
Катталар кўпроқ санъат соҳасига, чет тилларини ўргатишга, адабиёт ва тасвирий санъат соҳасидаги ижодий қобилиятга аҳамият берадилар. Боланинг синовлар ўтказишга мойиллигига, ташкилий ва етакчилик қобилиятларига камдан-кам аҳамият берадилар. Кўпинча бу соҳадаги ижодкорлик катталар томонидан рағбатлантирилмайди ва бола шўх, тўполончи сифатида қабул қилинади.

Ҳар бир бола истеъдодли бўлади, уларни эса қўллаб-қувватлаш ва қобилиятини ривожлантириш керак. Биттаси жисмонан кучли, бошқаси расмни яхши чизади, учинчиси шеър тўқийди.
Бола қобилиятини аниқлаш учун сўровнома
Сўровномадан қандай фойдаланилади?
1. Бола қобилиятини аниқлаш учун боланинг ҳар бир хусусиятига баҳо беринг:

5 балл – болада бундай хусусият кучли ифодаланган;
4 балл – ифодаланиш ўртачадан юқори;
3 балл – ўртача ифодаланган;
2 балл – кучсиз ифодаланган;
1 балл – умуман ифодаланмаган;
2. Ҳар бир соҳа ичидаги балларни қўшинг, ҳар бир соҳа бўйича тўпланган натижани ундаги саволлар сонига бўлинг;
3. Бола қобилиятини аниқлаш учун график тасвирни тузишга уриниб кўринг, бунинг учун горизонтал ўқда қобилиятнинг 8 соҳасини, вертикал ўқда эса уларнинг ҳар бири бўйича олинган ўртача балини белгиланг; синиқ чизиқларда бола қобилиятининг профили (кесмаси) пайдо бўлади.
Индивидуал фаолият билан шуғулланиш қобилияти
Фикрларини тушунарли ва аниқ (оғзаки ва ёзма равишда) ифодалайди.
Китобларни, илмий-оммавий адабиётни ўз ёшига қараганда 1-2 йил олдин ўқийди.
Мавҳум тушунчаларни тушуниш, умумийликни аниқлаш қобилиятига эга.
Сенсомотор мувофиқлаштириш бўйича яхши қобилиятга эга ( кўрган нарсаларини аъло даражада қайд этади ва эшитганини аъло даражада аниқ ёзиб олади).
Дарслардан сўнг илмий-оммавий китоб ва журналларни ўқийди.
Лойиҳаси ёки янги ғоясини ўқитувчилари, ота-онаси қўллаб-қувватлашмаса, синов муваффақиятсиз чиқса, тушкунликка тушмайди.
Ҳодисаларнинг сабаби ва мазмун-моҳиятини аниқлашга уринади.
Ўз лойиҳаларини яратишга (конструкциялаш, қуриш, тўплаш) кўп вақт сарфлайди.
Илмий ғоя, воқеалар, нашрларни муҳокама қилишни яхши кўради, булар ҳақида тез-тез фикр қилади, ўйлайди.
Муомалада равон, янгиликларни қабул қилади. Ҳаётий вазифаларни ечишнинг янги усулларини синашни яхши кўради. Аллақачон синаб кўрилган усулларни, вариантларни ишлатмайди, янги уринишлар қилишдан чўчимайди, доимо янги ғояларни текширади ва фақат уларни, синов текширувларидан ўтказиб кўрганидан кейин улардан воз кечиши мумкин.
Мусиқий қобилияти
Ритм, куйга тез ва яхши жавоб беради, доимо мусиқага диққат билан қулоқ солади.
Яхши куйлайди.
Чолғу асбобини чалишга, қўшиқ куйлашга, рақс тушишга кўп вақт сарфлайди.
Имкон қадар кўп мусиқа эшитишни хоҳлайди.
Қўшиқда ва мусиқада туйғуларни, ўзининг руҳий ҳолатини акс эттиради.
Оригинал ўз куй ва қўшиқларини яратади.
Биронта мусиқа асбобини яхши чалади.
Техник қобилияти
Қўл меҳнати талаб қилинадиган ишларни яхши бажаради.
Механизм ва машиналар билан қизиқади.
Машиналар, ускуналар, поездлар ва уларни конструкциялашга қизиқади.
Бузилган асбоб-ускуналарни тузатиш, эски деталлардан янги нарса ўйинчоқлар яратишда фойдаланиши мумкин.
Механизмларни тушунади, носозликлар бўйича бериладиган саволларни яхши кўради.
Механизмларнинг чизмалари ва хомаки чизмаларини чизишни яхши кўради.
Журналларни ва янги машина ҳамда механизмларни яратиш ҳақидаги мақолаларни ўқишни яхши куради.
Адабий қобилияти
Яхши ҳикоя ёзиши мумкин.
Ҳикоянавис.
Ҳикоялардаги муҳим бўлмаган тафсилотларни ташлаб, энг муҳим, энг характерли жойларини олиб қолади.
Ҳикоя қилганида асосий фикрини йўқотмай тутилмай, адашиб кетмай сюжетга суянишни уддалайди.
Қаҳрамонларнинг ҳис-ҳаяжонлари, туйғуларини яхши баён қила олади, зарур сўзларни топишга уста.
Ҳодисани, воқеа тушуниш учун муҳим бўлган деталларни етказади, шу билан бир вақтда ҳикоянинг асосий йўналишини йўқотмайди.
Ҳикояларида қаҳрамонларини жонли акс эттиради. Уларнинг феъл-атворлари, ҳис-ҳаяжонлари, туйғуларини осонгина кўрсатади.
Ҳикояларида шеърлар тўқишни яхши кўради.
Артистлик қобилияти
Бошқа одам ролига осонгина киради.
Қандайдир драматик вазиятни ўйнаш имконияти бўлганида ҳолатни тушунади ва яхши акс эттира олади.
Туйғуларини хатти-ҳаракат, имо-ишоралар билан бера олади.
Нима ҳақидадир ҳикоя қилаётганида бошқа одамларда ҳаяжон уйғотишга интилади.
Ички кечинмалари, туйғуларини бошқаларга етказа олади.
Кишиларнинг ва ҳайвонларнинг овозини ўхшата олади
Актёрлик касбига қизиқади.
Омма олдида рақсга тушишни яхши кўради.
Спортга қобилияти
Ғайратли ва катта ҳажмдаги юкни кўтара оладиган боладек таассурот қолдиради.
Спорт ўйинлари ёки мусобақаларда қатнашишни яхши кўради.
Спортнинг маълум бир турида муваффақиятларга эришади.
Тенгдошларидан тез югуради.
Енгил, чиройли юради, ҳаракатлар жуда яхши мувофиқлаштирилган.
Саёҳатларга чиқишни, очиқ майдончаларда ўйнашни яхши кўради.
Бўш вақтини ҳаракатли ўйинлар ўйнаб ўтказишни ёқтиради.
Интеллектуал қобилияти
Машғулотларда ҳамма нарсани осон ва тез ўзлаштириб олади.
Билимларини амалиётда қўллайди.
Аниқ фикрлайди, фикрларидан чалкашиб кетмайди.
Ҳодисалар ўртасидаги боғлиқликни, сабаб ва оқибат ўртасидаги мантиқни, алоқани илғай олади.
Охиригача айтилмай қолган фикрни яхши тушунади.
Бошқаларнинг ҳаракатлари, ўзларини нега бундай тутишлари сабабларини тушунади.
Эшитгани ёки ўқиганларини алоҳида ёдламасдан тезда хотирасига жойлаштиради.
Тенгдошларининг кўпчилиги билмайдиган жуда кўп ахборот ва маълумотларни билади.
Катта ёшдагиларга мўлжалланган китобларни яхши кўради.
Луғат захираси бой, янги сўзлардан осон фойдаланади, ўз фикрларини аниқ ифодалайди.
Ақлни ишлатиш талаб этиладиган мураккаб вазифаларни бажаради.
Ўқишда тенгдошларини 1-2 йилга орқада қолдириб кетади.
Кўп савол беради, жавобларга диққат билан қулоқ солади, хулосалар чиқаради.
Ўзига хос тарзда фикрлайди, масалани ҳал қилишнинг кутилмаган жавоблари ва ечимларини таклиф этади.
Зеҳни жуда ўткир, кузатувчан, янгиликларга ва кутилмаган ҳодисаларга дарҳол жавоб қилади.
Бадиий қобилияти
Тўқиган сюжетларида бир хиллик йўқ.
Санъат асарларига муносабати жиддий. Чиройли расм, ҳикоя, безатилган нарсаларни кўрганида мулоҳаза юритади.
Сюжет танлашда ўзига хос, гуллардан, тошлардан ва бошқа нарсалардан ғаройиб композициялар яратади.
Ижодида қандайдир янги материалдан фойдаланишга доим тайёр.
Бўш вақти бўлганида мамнуният билан расм чизади, лойдан турли ўйинчоқлар ясайди.
Расм чизиш, лойдан нарса ясаш билан ўз туйғуларини ифодалайди.
Санъат асарларига қизиқади. Ўзига ёққанларини қайта яратишга уринади.
Пластилин, лой билан ишлашни яхши кўради.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг: Болаларда сколиоз — турлари, сабаблари, белгилари, даволаш ва олдини олиш усуллари



Ўҳшаш маълумотлар

Болаларда тиш чиқиши – тартиби, муддати ва парваришлаш

Туғруқхоналарнинг ўзидаёқ янги оналар дунёга келган болакайлари ҳаётининг илк ойларида қандай қилиб парвариш қилиш кераклиги ҳақида маълумотга эга бўладилар: чўмилтириш, озиқлантириш, болакай билан сайр қилиш ва бошқалар. Бу вақтда болакайларнинг...

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Контрасепсия нима? Унинг қандай турлари ва усуллари мавжуд?

Контрасептивлар – ҳомиладорликнинг олдини олиш учун қўлланиладиган воситалар. Контрасепсия воситаларини қўллашдан мақсад ҳомиладорликни режалаштириш, аёл соғлиғини сақлаб қолиш, жинсий ҳаётдан тўла қониқиб яшашдир....

Болаларда аппендицит сабаблари ва даволаш сирлари

Аппендицит – аппендикснинг ёки кўричак чувалчангсимон ўсимтасининг яллиғланиши. Кўп ҳолларда чувалчангсимон ўсимта ингичка ичакнинг йўғон ичакка ўтиш жойида жойлашади. Аммо, айрим инсонларда чувалчангсимон ўсимта жигар остида, кичик чаноқда ва йўғон...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх