Чақалоқни чўмилтириш тартиби ва фойдали томонлари

Чақалоқни чўмилтириш тартиби ва фойдали томонлари

Туғруқхонадан уйга чиқдингизми… албатта, сизнинг қувончингиз ичингизга сиғмасилиги аниқ, ахир сиз бир неча ойлардан бери кутиб келган фарзандингиз дунёга келди, аммо шу билан бирга сизда ўзингизга бўлган ишончсизлик ва қўрқув ҳисси бўлиши табиий, айниқса илк фарзанд дунёга келтирган бўлсангиз. Бундай ҳолат барчага хос, ёш оналар болани парваришлаш, озиқлантириш, чақалоқни чўмилтириш каби юмушлар билан банд бўлиб, болакай билан мулоқотга киришиб бориши ва бир бирига боғланиши билан ўзига бўлган ишонч ва тажриба ортиб боради.
Чақалоқни қачон чўмилтириш керак?
Туғруқхонадан уйга келишингиз биланоқ биринчи бўлиб қиладиган ишингиз ҳақида ўйлашингиз керак, айниқса болакайни қачон чўмилтириш мумкинлиги ҳақида. Болакайни уйга келгандан сўнг илк кундаёқ чўмилтириш мумкин (агар БСЖ билан эмланиш бола дунёга келган куниёқ ўтказилган бўлса) ёки иккинчи куни бу ишни амалга оширишингиз мумкин.

Чақалоқларни эмлаш ҳақида мана бу мақола орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин: Эмлаш – турлари, ўтқазилиш тартиби, эмлаш календари ва қарши кўрсатмалар
Куннинг қайси қисмида чақалоқни чўмилтириш яхшироқ?
Ўзингизга қулай бўлган соатни белгиланг ва шу вақтда болакайни чўмилтиришни одат қилинг, болани эмизишдан аввал чўмилтирган яхшироқ.

Чўмилишга тайёргарлик
Болакайни чўмилтиришдан аввал энг керакли бўлган нарсаларни тайёрлаб олиш керак бўлади. Ёрдамга тажрибаси бор бўлган оналарни чақирса ҳам бўлади (бувижонлар ёки тажрибали қўшни аёл). Чўмилиш жараёнида оталар ҳам иштирок этгани маъқул, чунки болакай ҳам она ҳам ота меҳрини бир вақтда қабул қилиши, унинг руҳияти шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.
Психологларнинг изланишлари кўрсатишича оталар болакайлар билан чақалоқлик даврдан кўпроқ контакда бўлсалар, бола вояга етганда ҳам алоқалар шунча мустаҳкам бўлар экан.
Чўмилтириш учун керак бўладиган нарсалар
Биринчидан – сув. Болакайни илк кунларда қайнатиб совутилган илиқ сувда чўмилтирган яхшироқ, киндик яраси битгунга қадар (одатда 18-22 кунда киндик тушади). Болани чўмилтириш учун сув ҳарорати 38 °С ни ташкил этиш керак.
Иккинчидан – хона. Болакайни чўмилтириш учун мўлжалланган хона ҳарорати 22-24 °С да, елвизаклар эсмаслиги, кенг яъни сиз тоғорага ҳар қайси томонидан яқинлашиш имкиниятига эга бўлишингиз лозим.
Учинчидан – бола кийимларини олдиндан тайёрлаб қўйинг. Болакайни чўмилтирб бўлгач кийимларини дарҳол кийинтириш учун олдиндан тайёрлаб қўйган маъқул. Бунинг учун 2 дона пеленка, уст кийими, таглик ва бош кийимча.
Чўмилтириш давомида 1,5-2 литр сиғимга эга бўлган идишчалардан фойдаланиш, юмшоқ сочиқ, болалар совуни, пахта, ўсимлик мойи ёки вазелин, болалар упасини олишни ҳам унутманг.
Чақалоқни чўмилтириш кетма-кетлиги

Чўмилтириш жараёнига келдик. Болани чўмилтиришни икки киши амалга оширгани маъқулроқ. Бунда бир киши болакайни чўмилтириш билан банд бўлса иккинчи киши керакли нарсаларни узатиб туради.
Болакайни чўмилтириш учун хона танланг, тоғорани жойлаштиринг ва унга сув солинг (сув ҳарорати 38-39 °С), бир неча томчи перманганат эритмасидан томизинг, оч пушти ранг ҳосил бўлсин. Тоғорага сувни тахминан 15 см баландликкача тўлдиринг, шунда болакай елкалари ва боши сувга кўмилмайди. Киндик яраси сув ичида қолса ҳам хавотирланманг чунки сиз ярага инфекцион омил таъсир этмаслик чорасини қилиб қўйгансиз.
Энди болакайни эҳтиёткорлик билан ечинтинг, бошини чап қўлингиз билан танаси ва думбаларини эса ўнг қўл билан ушлаган ҳолда болакайни секинлик билан тоғорадаги сувга туширинг. Бунда болакай елкалари ва боши сувга кирмасин.
Чап қўл билан бош ва елкани ушлаган ҳолда ўнг қўлингиз билан болакай бошидан, елкаларидан, қорни ва чов соҳаларини сув билан ювинг, болани қорни билан ушлаган ҳолда орқаси ва думбаларига сув оқизинг. Болалар совуни билан болакай танасини енгил ҳаракатлар билан ювинг. Сўнгра секин асталик билан болакай танасининг совунли қисмларига сув қуйиб чиқинг.
Чўмилтириб бўлгач
Энди болакайни юмшоқ сочиққа ўранг ва олдиндан тайёрлаб қўйган чойшаблар ёзилган жойга олиб боринг. Болакайни бошидан бошлаб секин-асталик билан бутун танасини юмшоқ сочиқ билан артиб чиқинг. Сўнгра бўйин, соҳаси думба ва қўлтиқларга ўсимлик мойидан суртинг. Тери қуруқ бўлгач думбага болалар упасидан ҳам сепса бўлади.
Болакайни кийинтириш
Болакайга мавсумга мос қалинликда кийимчаларини кийдиринг, сочлари қуруқ бўлганга қадар қалпоқчасини ҳам кийдириб қўйинг. Оёқлари орасига ўзига мос бўлган тагликларни жойлаштиринг.
Болакай билан бутун чўмилтириш давомида суҳбат қуринг, уни эркаланг, мақтанг.
Ана бўлди! Энди болакайни озиқлантирса ҳам бўлади.
Болакайни чўмилтиришга оид баъзи саволлар
– Жараён қанча вақт давом этади?
Биринчи чўмилтириш – 2-3 дақиқа давом этиши, сўнгра 10-15 дақиқагача секин-асталик билан олиб борилиши керак. Узоқ вақт чўмилтириш натижасида болакай совуқ қотиши мумкин!
– Ҳар куни чақалоқни чўмилтириш шартми?
Албатта, нафақат гигиеник жиҳатдан, балки чўмилиш натижасида болакай асаб тизими ҳам яхшиланади, уйқусида безовталиклар рўй бермайди.
– Совундан қанча фойдаланиш керак?
Қиш мавсумида 1 ҳафтада 1 маротаба, ёзда эса 2-3 маротаба.
– Сувга ўсимликлар ёки кўпик қўшса бўладими?
Ҳа албатта, фақатгина киндик яраси битиб бўлгач сувга череда, ромашка, чистотел, лавровий лист қўшиб болакайни чўмилтириш мумкин ёки дорихоналарда тайёр ҳолда болаларни чўмилтириш ишлаб чиқарилган воситалардан фойдаланиш ҳам мумкин.

– Болакайни катта ваннада қачон чўмилтириш мумкин?
Болакай тўлиқ ўтиришни ўргангач катта ваннада чўмилтириш мумкин. Бунинг учун ванна тагига сирпаниб кетмайдиган мато ташланг, болакайни белларигача баландликда сув тўлдиринг. Ҳеч қачон болани ёлғиз қолдирманг, болакай ҳатто 15 sm.li сувда ҳам чўкиши мумкин ёки иссиқ сув қувурини очиб юбориши мумкин.
– Қайси ёшдан бошлаб болалар шампунидан фойдаланиш мумкин?
Болалар шампунидан 3-4 ойликдан бошлаб фойдаланиш мумкин, бу шампун болакай кўзларини ачиштирмайди, терини қўзғатмайди ва терини қуритиб юбормайди.
Яна бир таъкидлаб ўтамиз: қўрқманг! Болакай билан “тил топишган” ҳолда чўмилиш бора-бора сиз ва фарзандингиз учун жуда мароқли жараёнга айланиб қолади.



Ўҳшаш маълумотлар

Кесарча кесиш – кўрсатмалар, ўтказилиш тартиби, ижобий ва салбий жиҳатлари

Туғруқ – бу табиий жараён бўлиб, аёл организми ҳар томонлама бу ҳолатга мослашгандир. Аммо, айрим ҳолатларда туғруқ жараёни аёл ёки ҳомила ҳаётига хавф туғдириши мумкин. Бундай вазиятларда туғруқ оператив йўл билан амалга оширилади яъни – кесарча...

Болаларда тиш чиқиши – тартиби, муддати ва парваришлаш

Туғруқхоналарнинг ўзидаёқ янги оналар дунёга келган болакайлари ҳаётининг илк ойларида қандай қилиб парвариш қилиш кераклиги ҳақида маълумотга эга бўладилар: чўмилтириш, озиқлантириш, болакай билан сайр қилиш ва бошқалар. Бу вақтда болакайларнинг...

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Туғруқдан кейин жинсий алоқа – муддати, майл камайиши сабаблари, тиббий кўрсаткичлар

Оилада фарзанд дунёга келгач ҳаёт ўзгача кўрина бошлайди – барча оила аъзолари хурсанд бўладилар. Аммо бу кўпгина оилаларда аёл ва эркакларда жинсий алоқа билан боғлиқ бўлган муаммолар келиб чиқади. Туғруқдан сўнг қанча муддат ўтгач жинсий алоқага...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх