Тасодифан қилинган илмий ихтиро ва кашфиётлар

Тасодифан қилинган илмий ихтиро ва кашфиётлар

Барча илмий кашфиётлар узоқ тажриба ва мулоҳазалар натижасида амалга оширилмаганини биласизми? Мисол учун, 1928 йилда инглиз микробиологи Александр Флеминг инсон танасини юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш учун тажрибалар ўтказа туриб, тадқиқот давомида тасодифан оддий моғор кўплаб касалликлар қўзғатувчиларини йўқ қиладиган моддани ажратиб олиш мумкинлигини билиб қолди.

Ўшанда тарихдаги энг муҳим илмий кашфиётлардан бири — дунёдаги биринчи антибиотик пенициллин номини олди. Бугун худди шу тарзда микротўлқинли печлар, юрак стимулятори ва шакар ўрнини босувчи моддаларнинг кашф қилинганлик тарихи тўғрисида сўз юритамиз.

Юрак стимулятори (кардиостимулятор) — Электрон юрак стимулятори, бу беморлар юраги ишини назорат қилувчи ва керак бўлганда импульслар ёрдамида юрак уришини бир текис ишлаб кетишида қўлланиладиган мослама.

Уни америкалик муҳандис Уилсон Грейтбатч тасодифан 1956 йилда инсон юраги уришларини қайд қилувчи асбоб яратаётганида ихтиро қилган. Ихтирочи электр занжирини нотўғри йиғиб, ўзи яратган асбоб электр токи ишлаб чиқаришини аниқлади.

Айнан шу тарзда у инсон юрагини электрон кучайтириш мумкинлиги ғоясига эга бўлди. Икки йил ўтиб, дунёдаги биринчи юрак стимулятори ит танасига имплантация қилиб жойлаштирилди.

Шакар ўрнини босувчи модда — Кунларнинг бирида немис кимёгари Константин Фалберг ўткир ҳидли ёпишқоқ суюқлик — кўмир смоласини ўрганаётган эди. Унинг лабораториясида яланг қўллар билан тегиниш мумкин бўлган жуда кўп кимёвий моддалар бор эди.

Бир куни у уйига келиб, оддий булочка унга ширинроқ туюлганини пайқаб қолди. Аниқланишича, у лабораторияда сувда яхши эриймайдиган ширин таъмга эга рангсиз кристаллар — сахаринга тегиб, қўлини ювмаган экан.

Бу кристалларнинг ўзига хослиги шундаки, улар оддий шакарга қараганда деярли 500 марта ширинроқ. Кутилмаган кашфиёт 1884 йилда дунёда сахариннинг биринчи оммавий ишлаб чиқарилишига олиб келди.

Микротўлқинли печ — Америкалик муҳандис Перси Спенсер микротўлқинли печнинг ихтирочиси ҳисобланади. 1945 йилда у ҳаво, денгиз ва ердаги объектларни аниқловчи радарлар тизими яратиш билан боғлиқ лойиҳа устида ишларди ва маълум бир муддат микротўлқинли нурланиш яратиш қобилиятига эга магнитрон моддаси билан ишлашига тўғри келди.

Ушбу жараён пайтида чўнтагидаги шоколад бутунлай эриб кетганини кўриб ҳайрон қолди. Муҳандис микротўлқинли радиация овқатни иситишга қодир эканлигини тушуниб олди. Ўша йили Спенсер ишлаган Райтҳеон Cорпоратион корхонаси дунёдаги биринчи микротўлқинли печни патентлади.

Баъзида муҳандислар шу қадар мукаммал қурилмаларни яратганки, улар ҳатто ҳозир ҳам яхшиланишни талаб қилмайди. Бунга оддий сичқон тузоғи мисол бўла олади – 1890 йилда Жеймс Генри Аткинсон ўз «Литтле Ниппер»ини сотувга қўйган.

Бугунги кунда кемирувчилар учун турли хил қопқон ва тузоқлар мавжуд, бироқ классик дизайн машҳур ва самаралигича қолмоқда. Бошқа бенуқсон ихтиролар ҳақида кейинги мақолаларимизда сўзлаймиз.



Ўҳшаш маълумотлар

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қизиқарли фактлар

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрдан 1945 йилнинг 2 сентябрига қадар давом этган бўлиб, инсоният тарихидаги энг йирик қуролли уруш ҳисобланади. Бу урушда ўша даврда мавжуд бўлган 73 та давлатлардан 62 таси иштирок этган – бу дунёнинг 80% ини...

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Контрасепсия нима? Унинг қандай турлари ва усуллари мавжуд?

Контрасептивлар – ҳомиладорликнинг олдини олиш учун қўлланиладиган воситалар. Контрасепсия воситаларини қўллашдан мақсад ҳомиладорликни режалаштириш, аёл соғлиғини сақлаб қолиш, жинсий ҳаётдан тўла қониқиб яшашдир....

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...



Фикр қўшиш

Наверх