7 МЎЪЖИЗА: Олимпдаги Зевс ҳайкали ҳақида нималарни билишингиз керак

7 МЎЪЖИЗА: Олимпдаги Зевс ҳайкали ҳақида нималарни билишингиз керак

Олимпдаги Зевс ҳайкали Эрамиздан аввалги 5 асрда юнон ҳайкалтароши Фидий томонидан ясалган. Бу ҳайкал Олимпия ўйинлари ўтказиладиган Олимп тоғидаги Зевс ибодатхонасининг марказида бўлган. Бу ҳайкалтарош Фидийнинг шедеври эди.

Юнон худолари қироли Зевснинг ўтирган ҳайкали 12 метрни ташкил қилган ва қалай ва олтиндан ишланган. Эрамизнинг 6 асрида юз берган кучли зилзила ва кейинчалик Константинополнинг ёқиб юборилиши оқибатида бузилиб кетган.

Грециянинг жанубида, Олимп тоғлари этагида, Олимпиада ўйинлари ватанида шуҳрати оламга таралган ибодатхона бўлиб, унинг тўрида юнонларнинг олий худоси- Зевс қиёфаси тасвирланган ҳайкал ўрнатилган. Бу ҳайкал ўз замонасининг машҳур ҳайкалтароши Фидий томонидан 2400-йилдан кўпроқ вақт илгари, милоддан аввалги 5-асрда ясалган.
Зевс ҳайкали- тўртинчи «мўъжиза»дир. Ҳайкал ниҳоятда улуғвор бўлиб, баландлиги 14 метр. Зевс худоси олтин, фил суяги, қора дарахт ва қимматбаҳо тошлардан ишланган тахтда ўтирган. Унинг боши зайтун дарахти новдаларидан ясалган гулчамбар билан безатилган. Бу — худолар ва одамлар ҳукмдори, осмон, момақалдироқ худосининг тинчликсеварлиги белгиси.
Зевснинг боши, елкаси, қўПап фил суягидан ишланган, чап елкасига ташланган кийими, сочи ва соқоли олтиндан ясалган. Фидий Зевсни инсонларга хос олиҳиммат қиёфада ифодалади. Унинг соқол билан қопланган ва сочлари тўзғиган қиёфасида фақат салобат, улуғворлик эмас, олижаноблик, эзгулик балқиб туради.

Гўуо унинг лабларида ҳозир табассум пайдо бўладию, азимкор қаддини ростлаб, тахтдан турадигандай туюлади. Афсуски, бу ҳайкал ҳам бизгача етиб келмаган: ёнғин вақтида батамом вайрон бўлган. Ҳозирги вақтда тарихчилар юнон йилномачилари ёзиб қолдирганмаълумотлар асосида Зевс
ҳайкалини тасвирлаб бермоқдалар.



Ўҳшаш маълумотлар

Дунёнинг энг бой 20 кишиси - 2024. Форбес рейтинги

АҚШнинг Форбес журнали долларлик миллиардерларнинг 38-жаҳон рейтингини эълон қилди. Лоуис Вуиттон Моëт Ҳеннессй компаниялар гуруҳи президенти ва бош директори Бернард Арно кетма-кет иккинчи йил дунёнинг энг бой миллиардерлари рейтингида етакчилик...

Билл Гейтс: "Microsoft асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Билл Гейтснинг тўлиқ тарихи ва таржимаи ҳоли. Билл Гейтс муваффақиятининг сири ва у қандай қилиб дунёдаги энг машҳур одам бўлишга муваффақ бўлганини батафсил билиб олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...

Стив Жобс - Apple асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Орзуларимга эришиш учун коллежни ташлаб кетдим. Стив Жобснинг таржимаи ҳоли бир ҳодисанинг ҳикоясидир. У ҳақиқатан ҳам дунёни ўзгартирмоқчи бўлган ақлдан озган одам эди ва тан олайлик, у буни қилди. Бугунги кунда Стив Джобс номи муваффақият,...

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қизиқарли фактлар

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрдан 1945 йилнинг 2 сентябрига қадар давом этган бўлиб, инсоният тарихидаги энг йирик қуролли уруш ҳисобланади. Бу урушда ўша даврда мавжуд бўлган 73 та давлатлардан 62 таси иштирок этган – бу дунёнинг 80% ини...

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...



Фикр қўшиш

Наверх