Мусофир дарди

Мусофирман юрибман ишлаб, 
Соғинаман кўзимни ёшлаб, 
Онам, болам биринчи бошлаб, 
Мен сизларни соғиниб кетдим... 

Нуридийдам менсиз туғилди, 
Қувончимдан овоз буғилди, 

Юрагимга соғинч йўғрилди, 
Мен сизларни соғиниб кетдим. 

Ўтказишди синглимнинг тўйин,
Битказайлик укамни уйин,
Машина ҳам, олсайдим кейин,
Мен сизларни соғиниб кетдим.

Кун кетидан, ўтади кунлар, 
Уйқу келмас, оқшомлар тунлар, 
Соғинч қалбим, азоблар тирнар, 
Мен сизларни соғиниб кетдим. 

Болам аста ташлаб қадамни, 
Чақиринглар, дермиш дадамни, 
Соғинтирар, сўзи одамни, 
Мен сизларни соғиниб кетдим. 

Тўй байрамлар, ўтади менсиз, 
Татимайди дейишар сенсиз, 
Ич ичимдан, йиғладим унсиз, 
Мен сизларни соғиниб кетдим.. 

Яқинларим қарар йўлимга, 
Вақтлар ортга қайтмас пулимга, 
Чипта олай тезда қўлимга, 
Мен сизларни соғиниб кетдим



Ўҳшаш маълумотлар

Стив Жобс - Apple асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Орзуларимга эришиш учун коллежни ташлаб кетдим. Стив Жобснинг таржимаи ҳоли бир ҳодисанинг ҳикоясидир. У ҳақиқатан ҳам дунёни ўзгартирмоқчи бўлган ақлдан озган одам эди ва тан олайлик, у буни қилди. Бугунги кунда Стив Джобс номи муваффақият,...

Бола уйқуда кўп терлаш сабаблари ва даволаш сирлари

Кўпгина оналарни хавотирга соладиган ҳолат болакайларининг тунда кўп терлаш ҳолатидир. Албатта, бундай вазият жуда кўп учрайди, болакайни ухлатиб ётқизиб қўйсангиз кийимчаси ва ётоқ чойшабининг терлаш натижасида нам бўлиб қолганлигини кўрасиз....

Чақалоқларда ич қотиши (қабзият) – сабаблари, белгилари ва бартараф қилиш йўллари

Бир ёшгача бўлган чақалоқларда юзага келадиган муаммолардан бири ич қотишидир. Чақалоқларда ич қотиши ёки ич кетиши билан юзага келадиган муаммолар бола туғилганидан бир неча кун ўтибоқ намоён бўлиши мумкин. Ушбу патологик ҳолатни ўз вақтида...

Болаларда ич кетиши (диарея) сабаблари ва даволаш сирлари

Диарея – нажаснинг суюқ ҳамда бир кунда 2 мартадан кўп маротаба келиши. Бу ҳолат ахлат массасининг ичаклардан тез ҳаракатланиб ўтиб кетишидир. Диарея – нажаснинг суюқ ҳамда бир кунда 2 мартадан кўп маротаба келиши. Бу ҳолат ахлат массасининг...

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...



Фикр қўшиш

Наверх