Жаннатнинг сайқали - онажонгинам

Сарҳадсиз севгила тутган қўлларим,
Дўстимнинг афзали - онажонгинам.
Ёритган меҳрила умр йўлларим,
Қалбимнинг машъали - онажонгинам.

Ғам-ташвиш ғоридан ортмайин бир зум
Пок кўнглин дард-ситам этсада маъсум,
Боққан зот мен томон айлаб табассум.
Дунёнинг гўзали - онажонгинам,

Фарзанд бу - умримнинг бир банди, дея,
Жон ипин юракка пайванди, дея,
Шай бўлган тоабад, дилбанди дея,
Жон ҳатто бергали, онажонгинам..

Товоним остига бир тикан беҳол,
Санчилиб оромим этса гар ишғол,
Оҳ чеккан қалбига санчилган мисол,
Ханжарнинг чангали, онажонгинам.

Дуолар этгайсиз, умрим боғ бўлур,
Борингиз тутгайсиз, қалбим чоғ бўлур,
Пойингиз ўпсам гар, қаддим тоғ бўлур,
Жаннатнинг сайқали - онажонгинам.



Ўҳшаш маълумотлар

Дунёнинг охири ҳақида 41 та қизиқарли факт

Дунёнинг охири инсоният тарихини, жумладан, диний, фалсафий ва илмий жиҳатларни доимо ўзига жалб қилиб келган тушунчадир. Ҳар бир маданият, дин ва фалсафа дунёнинг охири ҳақида ўз тушунчалари ва башоратларига эга. Бу тушунча кўпинча глобал...

Ўғил кўриш – сирлари, календари ва ҳомила жинсини аниқлаш усуллари

Туғилажак фарзанднинг ўғил бўлишини истовчилар учун бир қатор эҳтимолий усуллар мавжуд. Бу усуллардан фойдаланиб ўғил кўриш даражаси 100 %га яқинлашади. Аммо, ўғил кўриш учун аниқ кафолатланган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ ва бу инсон хоҳиш-истагига...

Тўлғоқ – аломатлари, кечиши, тўлғоқни тезлаштириш ва дардни енгиллаштириш усуллари

Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги аёл учун энг ҳаяжонли давр ҳисобланади. Туғруқ жараёни яқинлашган сари, аёлларда саволлар ҳам кўпая боради. Улардан энг кўп сўраладигани тўлғоқ қандай бошланади, аёл киши нималарни ҳис қилади, оғриқ бўлмайдими каби...

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...



Фикр қўшиш

Наверх