Сизни яхши кўраман, дада!

Сизни яхши кўраман дада!
Борингизча борлигингизни. 
Болам униб-ўссин деб мудом, 
Дуоларга ёрлигингизни. 

Сизни яхши кўраман дада! 
Ёнимизда соғ юрсангиз бас. 

Жонингизни асрасин Худо, 
Сизга кўплар қилсинлар ҳавас. 

Сизни яхши кўраман дада, 
Гоҳи танбех берсангиз майли.
Мени яхши инсон десалар,
Берган тарбиянгиз туфайли.

Сизни яхши кўраман дада,
Бировдан кам қилмадингиз ҳеч.
Кўнглимизга қарайсиз яна,
Тин олмайсиз сира, эрта-кеч.

Сизни яхши кўраман дада,
Кўрсам кўнглим ёришиб кетар.
Борлигингиз байрам, тантана,
Кўрмай қолсам дилим ғаш этар.

Сизни яхши кўраман дада,
Кўзларимнинг қароғидасиз.
Меҳрингизнинг жавоби мана-
Қиз-ўғиллар ардоғидасиз.

Сизни яхши кўраман дада,
Борлигингиз бахтим, кўнгил тўқ.
Қўша қарисангиз онам-ла,
Бу дунёда ҳеч армоним йўқ.



Ўҳшаш маълумотлар

Инсон танаси ҳақида 45 та қизиқарли факт

Инсон танаси ҳаёт, ҳаракат ва идрокни таъминлаш учун узлуксиз ишлайдиган мураккаб тизимлардан ташкил топган биологик муҳандисликнинг ажойиботидир. Тўқималар ва органларни ташкил этувчи микроскопик ҳужайралардан тортиб, инсон миясининг нозик...

Авиценна ёки Абу Али ибн Сино ҳақида нималарни билишингиз керак

Авиценна - ўрта асрларнинг ажойиб олими, шифокори, файласуфи, шоири, мусиқачиси....

Қомусим бор, бахтим бор

Менинг суянган тоғим, Йўл кўрсатар маёғим, Гуллагай чаман боғим, Қомусим бор, бахтим бор....

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Тушда утин курса нима булади

ЎТИН (ҲИЗЎМ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қуруқ ёки ҳўл ўтин хусумат ва чақимчилик бўлади. Тушида уйига ўтин олиб келганини кўрса, ўтиннинг микдорича ўша шаҳарда ёки уйда жанг ва хусусамт юз беришига далилдир. Тушида бегона бир одам унга...



Фикр қўшиш

Наверх