АВГУСТ

Беармон суздим мен уммон бағрида,
Зериккан чоғимда набиралар дўст.
Олис Амриқонинг чет бир шаҳрида,
Хайр-хўш қиламан сен билан, Август.

Мевалар ғарқ пишган юртимда ҳозир,

Кундуз жазирама, салқиндир тунлар.
Ишкомлар ҳосилин кўтаргай базўр,
Тугаб кетгандир ҳам гурвак  қовунлар.

Мен бугун мусофир, саргашта сайёҳ,
Балки қумлоқларга сингмиш сўзларим.
Сен ҳам соғиндингми, эй она даргоҳ,
Мени кутгайсизми, хумор кўзларим.

Ватандан йироқда кечди кўп дамлар,
Байтларим ўхшади кўприкларимга.
Дўрмон боғларида тоза шабнамлар,
Қўниб турган каби  киприкларимга.

Мана, оқшом  тушди  уммонга аста,
Олис самоларда юлдузлар бодроқ.
Шундоқ жўш уради Жайҳун ҳам пастда,
Саҳро қўйнига ҳам тун чўкар шундоқ.

Раҳмат,  қўймадинг сен мени толдириб,
Август, ҳали сенга шеърлар битурман.
Қалбимнинг бир қисмин бунда қолдириб,
Юртга сиҳатимни олиб кетурман.



Ўҳшаш маълумотлар

Усмон Носир ҳаёти ва ижоди

Ўзбек адабиётининг ёрқин ва забардаст шоирларидан бири, шубҳасиз, Усмон Носирдир. Усмон Носир - ўзбек Лермонтови, ўзбек адабиётининг чақмоқ шоири. Шоир атиги 32-йил умр кўрган бўлсада, ўзбек шеъриятига улкан мерос қолдиришга улгурди. Шоирнинг ҳаёт...

Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди

Ўзбек шеъриятининг энг ёрқин намоёндаларидан бири, Ўзбекистон давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида мақоламизда батафсил танишинг....

Юлдузлар ҳақида 58 та факт

Юлдузлар коинотдаги энг ҳайратланарли ва сирли ҳодисалардан биридир. Улар бизнинг осмонимизда миллиард йиллар давомида порлаб, бизга ёруғлик ва илиқлик бахш этади. Олимлар юлдузларнинг тузилиши, уларнинг ҳаёт айланиши ва оқибатлари ҳақида кўплаб...

Алишер Навоий ҳақида нималарни билишингиз керак

Алишер Навоий (1441-1501) - буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер. У чағатой (эски ўзбек тили)даги асарларда ҳам, форс тилида ҳам (форсча асарларда) Навоий тахаллуси билан шеър ёзган. У Ғарбда Чағатой адабиёти номи...

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида нималарни билишингиз керак

Заҳириддин Муҳаммад Бобур — буюк ўзбек шоири, мутафаккири, тарихчи ва давлат арбоби; Бобурийлар сулоласи ва империясининг асосчиси. Бобурнинг илмий асарлари ичида арузнинг шарқий метрикалари назариясини тадқиқ қилувчи «Аруз ҳақида рисола» (1523—25)...



Фикр қўшиш

Наверх