Ҳаётда асқотадиган 50 та зарур қоида

Ҳаётда асқотадиган 50 та зарур қоида

  1. Ҳеч қачон бирор киши билан ўтирган ҳолда қўл бериб сўрашманг.
  2. Музокарада ҳеч қачон биринчи бўлиб таклифни берманг.
  3. Агар сизга сир айтилган бўлса, уни сақлай билинг.
  4. Агар бировнинг машинасини миниб туриш учун олган бўлсангиз, қайтараётганингизда бакини ёқилғига тўлдириб қўйишни унутманг.
  5. Бирон ишни қилсангиз иштиёқ билан қилинг, бўлмаса умуман у ишга қўл урманг.
  6. Қўл бериб кўришганда маҳкам тутинг ва суҳбатдошингизнинг кўзига қаранг.
  7. Якка ҳолда сафарга чиқиб кўринг.
  8. Қайғуга ботган пайтингизда сизга хурсандчилик бағишлаган одамни ҳечам йўқотманг.
  9. Ҳаётингизни узайтирмоқчи бўлсангиз, маслаҳат олишдан тортинманг.
  10. Ўқиш ёки ишхонада янги келган одам билан бирга овқатланинг.
  11. Ғазабда хат ёзсангиз тугатгандан сўнг, ўқиб чиқинг, ўчиринг ва қайта ёзинг.
  12. Овқатланиш вақтида иш, сиёсат ёки дин ҳақида гаплашманг.
  13. Мақсадларингизни ёзиб қўйинг ва уларга эришинг.
  14. Ўз фикрингизни ҳимоя қилинг, лекин ўзгаларга ҳурматли ва бағрикенг бўлинг.
  15. Яқинларингизга қўнғироқ қилинг ва уларни зиёрат қилинг.
  16. Ҳеч нарсадан афсусланманг, ҳаммасидан сабоқ олинг.
  17. Обрў ва вафо сизнинг шахсингизда бўлиши керак.
  18. Қарзга пул берманг, агар қайтарилмаслигини билсангиз.
  19. Бирон нарсага ишонинг.
  20. Эрталаб уйқудан уйғонганда ётоғингизни йиғинг.
  21. Ҳаммомда ювинаётганда қўшиқ айтманг.
  22. Ўсимлик парвариш қилинг ёки боғ яратинг.
  23. Имконият пайдо бўлганда осмонни кузатинг.
  24. Қобилиятларингизни аниқлаб, улардан фойдаланинг.
  25. Қилаётган ишингизни сева билинг, ёки уни тарк этинг.
  26. Ёрдам керак бўлганда ёрдам сўрашдан тортинманг.
  27. Кимгадир кичик бўлса ҳам бир қадриятни ўргатинг.
  28. Сизга ёрдам кўрсатган одамга миннатдорчилик билдиринг.
  29. Қўшниларингизга меҳрибон бўлинг.
  30. Бирон кишининг бир кунини саодатли қилинг — шунда сизга ҳам хурсандлик бағишлайди.
  31. Ўз нафсингиз билан беллашинг.
  32. Йилда ҳеч бўлмаганда бир марта соғлигингизни тиббий муолажа қилдиринг.
  33. Соғлигингизга эътиборли бўлинг.
  34. Ҳар доим табассум билан салом беринг.
  35. Тез ўйланг, лекин секин сўзланг.
  36. Оғзингиз овқатга тўла ҳолда гапирманг.
  37. Оёқ кийимингизни тоза тутинг, тирноқларингизни олинг ва ҳар доим кўринишингизни озода сақланг.
  38. Ўзингиз билмайдиган масалаларда фикр билдирманг.
  39. Ҳеч қачон ҳеч кимга ёмон муомала қилманг.
  40. Ҳаётда гўёки умрингизни охирги кунидек яшанг.
  41. Хотиржам бўлиш имконини берадиган фурсатни ҳеч қачон қўлдан берманг.
  42. Ҳар қандай кишининг меҳнатини тан олинг.
  43. Камтар бўлинг.
  44. Ўз илдизларингизни ҳеч қачон унутманг.
  45. Имкон туғилганда саёҳатга чиқинг.
  46. Қўрқувдан воз кечинг.
  47. Ғойибона сизни ҳимоя қилган одамни йўқотманг.
  48. Ҳеч қачон таслим бўлмасдан ўз муваффақиятингизни қидиринг.
  49. Адолатли бўлинг; сизнинг ёрдамингизга муҳтож бўлганларни ҳимоя қилинг.
  50. Ёлғизлик онларидан завқланишни ўрганинг



Ўҳшаш маълумотлар

ТикТок: ТикТокнинг яратилиши ва муваффақияти тарихи

ТикТокнинг яратилиши ва ривожланишининг тўлиқ ҳикояси. ТикТокнинг муваффақияти сири ва унинг қандай қилиб бозор етакчисига айланиши ҳақида батафсил маълумот олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...

Спотифй: Спотифйнинг яратилиши ва муваффақияти тарихи

Спотифйнинг яратилиши ва ривожланишининг тўлиқ ҳикояси. Спотифй муваффақиятининг сири ва унинг бозор етакчисига айланиши ҳақида батафсил маълумот олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...

Китобни тўғри ўқиш учун 10 та муҳим маслаҳат

Китоблар, агар сиз уларни самарали ўқисангиз, чексиз билим ва ҳикоялар уфқларини очади. Ихтисослашган ресурслар ҳар бир параграф максимал фойда келтириши учун китобларни қандай ўқишни тушунтиради....

Yandex асосчилари ҳақида нималарни билишингиз керак

Яндех-ни ҳамма билади. Aммо унинг тарихи - муваффақиятининг сирини кам одам билади. Биз тушунтирамиз: қидирув тизими ғояси қандай туғилган; 2000-йилларнинг бошларида Яндех қандай қилиб Рамблерни ортда қолдирди; қандай қилиб Гоогле ҳали ҳам у билан...

Билл Гейтс: "Microsoft асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Билл Гейтснинг тўлиқ тарихи ва таржимаи ҳоли. Билл Гейтс муваффақиятининг сири ва у қандай қилиб дунёдаги энг машҳур одам бўлишга муваффақ бўлганини батафсил билиб олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...



Фикр қўшиш

Наверх