Тушда янтокшакар курса нима булади

ЯНТОҚШАКАР (ТАРАНГАБИН) Тушдаги янтоқшакар ҳалол ризқни билдиради. Агар далада янтоқшакар тўплаётганини кўрса, сафардан мол ҳосил қилишига далилдир. Агар уйида кўпгина янтоқшакари борлигини кўрса, молидан тўлиғича фойда ҳосил қилишига далилдир. Агар янтоқшакар еяётганини кўрса, молини оиласига нафақа қилишига далилдир.


Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги янтоқшакар беминнат ҳалол мол бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: Ва соябон қилиб бер-дик сизларга булутни ва туширдик сизлар учун манна ва сал-вони, (дедик): . . .Сизларга ризқ сифатида берилган пок нарса-ларни енглар. . . (Бақара сураси, 57-оят). Агар кўпгина янтоқшакар борлигини ёки кимдир унга берганини кўрса, умид қилмаган жойидан кўпгина ризқ етишига ва ишлари тартибга тушишига далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги янтоқшакар, агар еса ёки кўрса, далили уч нарсагадир; молга ва миннациз ҳалол ризққа; маишат ва ишларнинг юришиб кетишига; дилдаги муддаога етишишга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда фатх сураси курса нима булади

ФАТҲ СУРАСИ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда Фатҳ сурасини ўқиётганини кўрса, барча ишда фатҳу нусрат топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх