Тушда чагона курса нима булади

ЧАҒОНА Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги чағона ярамас ва ёлғон сўзни билдиради. Агар чағона чалаётганини кўрса, ярамас ва ёлғон сўзни айтишга ёки ғаму андуҳ тортишга далилдир. Агар подшоҳ унга чағона берганини кўрса, подшоҳ томонидан ғаму андуҳ етишига далил бўлади. Агар чағонани синдириб, отиб юборганини кўрса, ёлғон ва алдовдан тавба қилишига далилдир. Агар чағона чалаётганини кўрса, аслида чағона чалишни билмаса, агар ўзи илм соҳиби бўлса, одамларга илмтаълим бериши ва бу илм билан одамларга фойда келитиришига далилдир. Эҳтимолки, тафсир, фикҳдан дарс айтиши мумкин.


Агар бу туш соҳиби нодон ва илмсиз бўлса, унинг бу иш билан машғул бўлиши ва бир иш туфайли унга таъна етишига далилдир. Агар чағона билан бирга чанг, най ва рақс ҳам бўлса, ғаму андуҳ ва мусибат етишига далилдир



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....

Тушда чанг, зарра курса нима булади

ЧАНГ, ЗАРРА (ХАБО) Ҳабо — чанг ва қуёш нурида кўринадиган зарралардир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги чанг ва зарралар ёмон сўз ва фойда ҳамда манфаати бўлмаган паришон ишларни билдиради. Тушида ўз мулки бўлган бирор нарсага чанг ўтирганини...

Тушда чанг чалмок курса нима булади

ЧАНГ ЧАЛМОҚ (ЧАНГ ЗАДАН) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги чанг чалиш ёлғон сўз бўлади. Агар чанг чалаётганини кўрса, ёлғон ва ботил сўзга далил бўлиб, бундан унга ғам ва зиён етади. Агар подшоҳнинг чанг берганини кўрса, подшоҳдан унга атолар ва...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх