Компьютер сичқончаси ҳақида энг қизиқарли малумотлар

Компьютер сичқончаси ҳақида энг қизиқарли малумотлар

9 декабрь компьютер сичқончасининг “туғилган куни” ҳисобланади. 1968 йилнинг айнан шу куни Стенфорд тадқиқот институти ходими Дуглас Энгелбарт сичқончани Сан-Францискодаги ҳисоблаш техникаси бўйича анжуманда тақдим қилган.
Қуйида компьютер сичқончаси ҳақида қизиқарли фактлар келтирилган:

Компьютер сичқончасига НАСА томонидан буюртма берилган. Коинот агентлиги ҳисоблаш тизимлари билан ишлашни соддалаштириш усулини излаган. Бироқ сичқонча агентлик мутахассисларини қониқтирмаган, чунки у билан вазнсизликда ишлашнинг иложи бўлмаган.

Энгелбарт сичқончага патент олган, бироқ патент муддати унинг ихтироси оммавий равишда ишлаб чиқарила бошланишигача тугаб бўлган. Бироқ қаҳрамон мукофотсиз қолиб кетмаган. 1997 йилда Энгелбарт ихтирочиларга бериладиган Лемелсон мукофоти (500 минг доллар) ва “компьютер соҳасидаги Нобел мукофоти” деб эътироф этилувчи Тюринг мукофотини (250 минг доллар) олган.

Энгелбарт унда сичқончани яратиш ғояси пайдо бўлишидан аввал бошнинг ҳаракатларига монанд курсорни ҳаракатлантирувчи махсус ниқобни қўллашни таклиф қилган.

Энгелбарт ўз сичқончасига битта тугмани жойлаштирган, бироқ унинг ўзи ҳар бир бармоқ учун биттадан тугма жойлаштиришни истаган.

Сичқонча 1980-йилларда унга ҳуқуқни Apple компанияси сотиб олгандан кейин оммалашган. Сичқонча конструкцияси соддалаштирилиб, “Макинтош” компьютери билан бирга ишлатила бошланган.

Инглизча моусе (сичқонча) сўзининг кўпликдаги шакли миcе кўринишида ёзилади. Бироқ гап компьютер сичқончалари ҳақида кетганда Оксфорд луғати моусес сўзини қўллашга рухсат беради.

Сичқонча курсори нега вертикал ёки горизонтал эмас, балки ёнбошлатиб тасвирлангани сабабини биласизми? Чунки паст кўрсатиш сифатига эга бўлган илк мониторларда уни шундай шаклда топиш осон бўлган.

Илк оптик сичқонча 1980 йилда пайдо бўлган, бироқ 1999 йилда унинг нархи чўнтакбоп кўринишга келгандан кейингина кенг қўллана бошланган.

Сичқончани ишлатиш мумкин бўлган илк компьютер 1970 йилда ишлаб чиқарилган Херох Алто бўлган. Бу компьютер шунингдек график интерфейсга эга бўлган биринчи компьютер ҳисобланади.



Ўҳшаш маълумотлар

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қизиқарли фактлар

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрдан 1945 йилнинг 2 сентябрига қадар давом этган бўлиб, инсоният тарихидаги энг йирик қуролли уруш ҳисобланади. Бу урушда ўша даврда мавжуд бўлган 73 та давлатлардан 62 таси иштирок этган – бу дунёнинг 80% ини...

Ўғил кўриш – сирлари, календари ва ҳомила жинсини аниқлаш усуллари

Туғилажак фарзанднинг ўғил бўлишини истовчилар учун бир қатор эҳтимолий усуллар мавжуд. Бу усуллардан фойдаланиб ўғил кўриш даражаси 100 %га яқинлашади. Аммо, ўғил кўриш учун аниқ кафолатланган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ ва бу инсон хоҳиш-истагига...

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Чала туғилган болалар – физиологияси, ривожланиши ва парваришлаш асослари

Бола дунёга келгандан бошлаб жадал ўса бошлайди. Бу даврда болалар жуда нозик бўлишади. Айниқса муддатидан аввал туғилган чақалоқлар жуда нимжон ва заиф бўладилар....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...



Фикр қўшиш

Наверх