Тушда тож курса нима булади

ТОЖ Муҳаммад ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги тож подшоҳлар учун мулку ҳидоят, аёллар учун умр йўлдоши, оддий одамлар учун яхши аҳвол бўлади. Агар бошида олтиндан қилинган ва зийнатланган тож борлигини кўрса, баланд эътибор ва улуғ обрў топишига далил бўлади. Бироқ, динда ва шариъат йўлида заиф бўлади.


Агар бу тушни аёл киши кўрса, дунё ишларида шафқатга ва иззатга эга бўлган кишига турмушга чиқишини билдиради. Агар подшоҳ бирор кишининг бошига тож кийдирганини кўрса, ўша киши подшохдан улуғлик ва мурод топишига далилдир. Агар подшоҳ тож берганини ва бу тожни бошига кийганини кўрса, бойвачча хотинга уйланишини ва у туфайли муроду мақсадига етишини билдиради. Агар бошидан тож тушиб кетганини ва синганини кўрса, хотинини талоқ қилишига далилдир. Агар унинг бошидан тожни олиб қўйилганини кўрса, хотинидан жудо бўлишига далилдир. Агар бошидан тож тушиб кетса ва синса, хотинининг ўлиши ёки аҳли оиласидан кимдир вафот қилиб, дунёдан кетишини билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, агар аёл киши бошида тож борлигини кўрса, эри бўлмаса эрга тегишини, агар эри бўлса, аёлларга бош бўлишини билдиради. Агар аёл кишининг бошидан тожини олиб қўйганларини кўрса, унинг эри хотин олишини ёки уни талоқ қилишини билдиради. Агар подшоҳнинг бошида гавҳарлар билан зийнатланган тож борлигини кўрса, подшоҳнинг иззат ва обрўйи ошишига ва ҳурмати баланд бўлишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда бош кийими, дуппи, кепка, шапка курса нима булади

БОШ КИЙИМИ (КУЛОҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушда бош кийимини кўриш унинг қийматига мувофиқ иззат ва обрў бўлади. Тушида ғозийларнинг бош кийимини кўрса, душманга ғолиб бўлишини билдиради....

Тушда дарахтлар курса нима булади

ДАРАХТЛАР (ДАРАХТОН) Дониёл (а.с.) айтадилар: Тушдаги одамлар учун қадрли бўлган дарахт азизи ва улуғ киши бўлади. Қадрсиз дарахт эса пасткаш киши бўлади. Мевали дарахт бадавлат кишига далил, мевасиз эса фақир кишига далил. Боғда кўрилган дарахт боғ...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...



Фикр қўшиш

Наверх