Тушда пичок курса нима булади

ПИЧОҚ (КОРД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги пичоқ-фарзанд, қини-хотиндир. Тушида пичоғи борлигини ва у ўзиники эканлигини кўрса, оиласида фарзанд туғилишига далилдир. Агар пичоқ билан бирга бошқа қуроллари ҳам борлигини кўрса, улуғлик ва иззат топишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида қуролланганини ва қўлида пичоқ ҳам борлигини кўрса, бировдан унга ҳимоя ва кувват етишига далилдир. Баъзиларнинг айтишича, ғуломига пичоқ ясашни ўргатади.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида пичоқни қинидан чиқарганини кўрса, хотини ўғил туғишига далилдир. Агар пичоғи қинида синиб қолганини кўрса, отаси ёки қариндошларидан бирининг отаси ўлишига далилдир. Агар пичоғи билан ўз танасини кесганини кўрса, танага етган зиён миқдорида зарар етишига далилдир. Агар пичоқ билан бирорта нарсани тарошлаётганини кўрса, ўша нарсадан хайру манфаат топишига далилдир. Агар пичоғи дарз кетганини ёки занг босганини ёхуд бирорта айб юз берганини кўрса, молига нуқсон етишини билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги пичоқ етти нарсага далилдир: ҳужжат; фарзанд; зафар; ҳимоя; ака-ука; қувват; мартаба.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх