Тушда огиз курса нима булади

ОҒИЗ (ДАҲОН) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги оғиз ишларнинг калити, ишларнинг хотимасидир, оғзидан чиққан ҳар бир нарса, агар яхши бўлса, гавҳар ва каломга, агар ёмон бўлса, дунёсига далил бўлади. Оғиздаги нарса кароҳиятли (ёқимсиз) бўлса, ҳаётдаги меҳнат ва ранжга далилдир, оғиздаги нарса ширин ва томоғидан осонлик билан ўтадиган бўлса, ҳаётдаги айшу роҳатга далилдир.

Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида оғзининг қаттиқ ёпилиб қолганини кўрса, ҳалок бўлишига далилдир. Тушида оғзининг арпа ёки бўғдой уни билан тўлдирилганини кўрса, ажали яқин қолганини билдиради. Тушида оғзининг катта бўлиб қолганини, унга кўп овқат сиғаётганини кўрса, унинг микдорига қараб молу неъмат топишини билдиради. Тушида оғзини яхши ва соз ҳолда кўрса, яхши сўзлар эшитишига далилдир. Тушида оғзининг гўпгглари тушиб кетганини кўрса, зиён етишини билдиради. Тушида оғзидан қон келаётганини кўрса, биров билан сўзлашувини билдиради.

Исмоил Ашъас (р.а.) айтадики, тушида оғзидан қурт ёки бирор жониворнинг чиққанини кўрса, аёлларининг биридан жудо бўлишини билдиради. Тушида оғзидан ифлос нарса чиққанини кўрса, бирор ерга олиб борган нарсаси миннат туфайли ботил бўлишини билдиради. Тушида оғзидан марваридлар чиқаётганини ва одамлар териб олаётганини кўрса, одамлар унинг илмидан баҳраманд бўлишларини билдиради. Тушида кимдир унинг оғзига муҳр босганини кўрса ва унинг ким эканини билмаса, расво бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Бу Кунда Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз. Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида қўллари сўзлаб, оёқлари гувоҳлик бе-рур (Ёсин сураси, 65-оят).

Ҳофиз Муъаббир (р.а.) айтадики, тушида оғзидан бирор яхши нарсанинг чиққанини кўрса, маънодор яхши сўз айтишига далилдир. Бунинг аксини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Тушида оғзига бир нарса солганини ва у яхши нарса эканини кўрса, ҳалол нарса ейишини билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда оғзини кўриш етти нарсага далолат қилади: манзилга; хазинага; ишларнинг юришиб кетишига; молга; ҳожатга; вазирга; дарвозабонга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда осмон курса нима булади

ОСМОН Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, кимки ўзини биринчи осмонда кўрса, ажали яқинлашиб қолганига далил бўлади. Ўзини иккинчи осмонда кўрса, илму дониш ҳосил бўлишига далилдир. Агар учинчи осмонда кўрса, бу дунёнинг иззат ва иқболини топади. Агар...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда томок курса нима булади

ТОМОҚ (ГУЛУ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида томоғини соғу саломат ва ҳеч қандай оғриқсиз ҳолда кўрса, омонатни топишириши ва қарзидан қутилишини билдиради. Агар томоғида ранж ва иллат борлигини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Тушида томоғини...

Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз...



Фикр қўшиш

Наверх