Тушда оёк болдири курса нима булади

ОЁҚ БОЛДИРИ (СОҚ) Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги болдир ишончга эга бўлган мол ва маишатдир. Таъбирчиларнинг айтишларича, болдир одам учун иззат ва обрўдир. Агар болдири бақувват эканини кўрса, ишлари яхши бўлишига далилдир. Агар болдири заиф бўлса, аҳволи ҳамда ишларининг заиф ва паришон бўлишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, агар болдири пўлатдан ёки қўрғошиндан эканини кўрса, умри узоқ бўлиши ва моли боқий бўлишига далилдир. Агар болдири синиб қолганини кўрса, бадани учун ёмон ҳол юз беришига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушдаги болдир эркаклар учун хотинни, аёллар учун эрни билдиради. Агар болдирлари бир-бирига ўралиб қолганини кўрса, ҳалокат бўлиш хавфи борлигига далилдир. Агар болдирида мўйлар кўплигини кўрса, қарздор бўлиб қолишига далилдир. Агар болдиридан мўйларни қирганини кўрса, қарздан қутилишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги болдир тўрт нарсани билдиради: молнии; маишатни; узоқ умрни; эркакларга хотинни, хотинларга эрни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх