Тушда таниш ёки мащур одам курса нима булади

ТАНИШ ЁКИ МАШҲУР ОДАМ (МАРДИ МАъРУФ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида таниш ёки машҳур бир одамни кўрса, бедорликда ҳам уни ёки унга ўхшаган одамни кўради.

Агар у нотаниш ва ёш йигит бўлса, унинг душманига далилдир.
Агар нотаниш қарияни кўрса, бу унинг бахти бўлади, хайрият ва улуғликлар кўради. Агар ёш киши тушида соч-соқоли оқариб кетганини кўрса, диёнати ва диндаги барқарорлигига далилдир.


Агар таниш қарияни соч-соқоли қора ҳолда кўрса, таъбири юқоридагининг акси бўлади.
Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида қари чолни кўрса, унинг диндаги зиёдалиги, диёнати, барқарорлиги ва яхшилигини билдиради. Агар тушида ёш йигитни кўрса, бир улуғ одамдан зах,мат ва ёқимсиз бир ҳол юз беришига далилдир. Тушида заиф бир кишини кўрса, ва у совуқ сўзларни айтса, ўша тоифадаги одам билан хусуматга тушиши ва уни енгишини билдиради. Агар катта киши гўдаги бўлиб қолганини кўрса, бирорта ишни нодонлик билан қилиши, шу сабабли одамлардан маломат эшитишига далилдир.

Агар эркак киши тушида хотинининг эркакники каби олати борлигини кўрса, ўғил туғилиши ва бу ўғил ўз оиласининг улуғи бўлишига далилдир. Эркак киши ўзида фарж (аёлларнинг жинсий аъзоси) борлигини кўрса, унинг хорлиги ва аҳволининг ёмон бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда қари кишини кўриш давлат ва бахт, ёш йигитни кўриш макру ҳийла ва ёқимсиз нарса бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда улмок курса нима булади

ТУШДА ЎЛМОҚ (МУРДАНДАРХОБ) Тушида ўлиб қолганини, одамлар йиғлаётганини ёки уни боғлаб, кафанга олганларини, тобутга солиб, гўрга кўйганларини кўрса, буларнинг барчаси динда носозликнинг далилидир. Агар уни гўрда тирилтириб, ташқарига чиқараётган...

Тушда юз (одам юзи) курса нима булади

ЮЗ (РЎЙ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида ўз юзини аслига қараганда чиройлироқ ҳолда кўрса, унинг шарафи ва эътибори зиёда бўлишини билдиради. Юзини нохуш ва хунук ҳолда кўрса, обрўйи кам бўлишига далилдир. Тушида юзини қизил ва соф ҳолда...

Тушда уликнинг тирилиши курса нима булади

ЎЛИКНИНГ ТИРИЛИШИ (МУРДА ЗИНДА ШУДАН) Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўликнинг тирилганини кўрса, аҳволи яхши бўлишини билдиради, хусусан, у очиқ юзли бўлса....

Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх