Тушда ов, улжа курса нима булади

ОВ, ЎЛЖА, САЙД (НАХЧИР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида ов унга итоаткор эканини кўрса, раҳбар ва улуғ бўлишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, ўғриларнинг бошлиғи бўлади. Агар тушида ов ёки ўлжа унга итоаткор бўлмаса, таъбири аксинча бўлади. Тушида овнинг шаклига кириб қолганини кўрса, динининг бузилиши ва бузуқ йўлга кетишига далилдир.


Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, агар сайдни тузоқ билан қўлга туширганини кўрса, сайднинг микдорига мувофиқ дала одамидан макру ҳийла орқали фойда ҳосил бўлишига далилдир. Тушида овнинг гўштидан еганини кўрса, дала одамидан мол олиб тўплашига далилдир. Тушида сайд қилинадиган жониворлар ўртасига тушиб қолганини ва улар унга зарар қилмаётганини кўрса, далада яшайдиган бир гуруҳ ичига тушиб қолиши ва улардан хайру манфаат кўришига далилдир.

Тушида овланадиган ўлжалар ўзи билан сўзлашаётганларини ва итоаткор эканликларини кўрса, туш кўрвучи илм аҳлидан бўлса, подшоҳнинг яқини бўлиши ва бойлик топишига далилдир, агар илм аҳли бўлмаса, одамларни таажжубга соладиган бирорта ишни қилишига далил бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...



Фикр қўшиш

Наверх