Тушда лавзина курса нима булади

ЛАВЗИНА — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида лавзинани шакар билан оғзига солганини кўрса, бирорта одамдан ширин сўз эшитишига далилдир. Тушида лавзинадан тўйиб еганини кўрса, унинг миқдорича мол топишига далилдир. Тушида бировга лавзина берганини кўрса, унга ширин сўз айтиши ёки унинг учун бир яхши иш қилишига далилдир.


Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида лавзина ейиш молу неъматга далилдир. Тушида лавзина топса ёки сотиб олса ёҳуд кимдир унга берганини кўрса, ҳалолдан молу давлат топишига ва уни харж қилишига далилдир. Тушида бировга лавзина берганини кўрса, ундан ўша кишига молу неъмат етишига далилдир. Агар лавзинаси йўқ бўлиб қолганини ёки ўғирлаб кетишганини кўрса, бу молининг нуқсон топишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда куз курса нима булади

КЎЗ (ЧАШМ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги кўз узоқни кўрувчи киши бўлиб, у орқали ҳидоят йўлини топади. Кўк кўз бидъатдир, шаҳло, кўз фарзанд бўлади. Агар тушида кўр бўлиб қолганини кўрса, тўғри йўлни йўқотишига ёки фарзандининг ўлишига...

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх