Тушда куйлак курса нима булади

КУЙЛАК (ПИРОҲАН) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги оқ кўйлак дин бўлади. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, кўйлак — аёл бўлади, яна касбу маишатдаги аҳволни билдиради. Агар янги ва кенг кўйлак кийганини кўрса ишларининг яхши бўлишини ва аҳволининг яхшиланишини билдиради. Агар кўйлагининг бир парчаси йиртилиб кетганини кўрса таъбири ёмонлик ва яхшиликда ўртача бўлишига далилдир. Агар кўйлагининг эски ва кир бўлганлигини кўрса хорлик ва бечоралик ва ранжу ғам етишига далилдир, кўйлак қанчалик эски ва йиртиқ бўлса бало ва мусибат шунчали кўп бўлиб, туш соҳибининг ҳалок бўлишини билдиради. Агар подшоҳ унга ўз кўйлагини берганини кўрса, подшоҳликни ундан олинишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида янги кўйлак кийганини кўрса, зоҳиран яхши, ботинан ёмон бўлишини билдиради. Агар кўйлаги ва ипггони, умуман барчаси, кир ва эски эканини кўрса, бой бўлса камбағал бўлиши, ғаму андуҳга гирифтор бўлишини билдиради.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, ҳар ким тушда янги ва кенг кўйлак кийганини кўрса, маишати кенг бўлишини, кўйлаги тор бўлса маишати тор бўлишини билдиради. Агар кўйлаги йиртилганини кўрса, сири фош бўлишига далилдир. Агар ёқасиз ва енгсиз кўйлак кийганини кўрса, ажали яқин қолганини билдиради. Агар узун кўйлак кийганини кўрса, ишлари ёмон бўлиши, лекин муродига етишишини билдиради. Агар ёқасиз орқа томондан йиртилганини кўрса, унга ёлғон туҳмат қилишларига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Бордию кўйлаги орқа (томон)дан йиртилган бўлса, у (Зулайхо) ёлғон сўзлаган, у эса ростгўйлардандир (Юсуф сураси, 27-оят).

Агар бировга кўйлак берганини кўрса, ғамдан қутулиши ва бирор ердан хушхабар етишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Сизлар мана бу кўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзига ташлангиз, шунда унинг кўзлари соғаюр. . . (Юсуф сураси, 93-оят).

Агар қўлида қонга бўялган кўйлак борлигини кўрса, узоқ йиллар ғам ва қайғуда қолишини билдиради. Агар йиртилган кўйлак кийганини кўрса, ишлари пароканда ва сирлари ошкор бўлишини билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги кўйлак янги ва кенг бўлса, олти нарсага далил бўлади: одамлар билан мулоқот қилишга; яширин ҳолатга; ёқимли ҳаёт кечиришга; раҳбарликка; шоду хуррамликка ва хушхабарга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда либос курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...



Фикр қўшиш

Наверх