Тушда куза курса нима булади

КЎЗА (КЎЗА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги бронза ёки мисдан қилинган кўза ходим бўлади. Агар янги сопол кўзаси борлигини кўрса, кўзанинг чиройига муносиб канизакка эга бўлишига далилдир. Тушида кўзадан сув ичганини кўрса, канизак билан яқинлик қилишига далилдир. Агар кўзасини синганини кўрса, канизакгининг ўлишига далилдир.


Кирмонийнинг айтишича, тушдаги кўза канизак ёки хизматкор бўлади. Агар тушида янги кўзаси борлиги ёки сотиб олганини кўрса, унда канизак ёки хизматкор пайдо бўлишига далилдир. Агар кўзаси синганини ёки йўқолиб қолганини кўрса, канизаги ёки хизматкорининг ўлишига ёки қочишига далилдир. Агар кўзасининг тешилиб қолганини кўрса, канизаги ёки хизматкори касал бўлишига далилдир. Агар кўзаси тоза сув билан тўла эканини кўрса, канизак ёки хизматкор унга фойдалар етказишига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушдаги кўза молу неъмат бўлади. Тушида олтин ёки мисдан қилинган кўзаси борлигини кўрса, бойлик топишини билдиради, бироқ бу молда туҳмат бўлади. Тушида бронза ёки қалайдан қилинган кўзаси борлигини кўрса, молу неъматга далилдир. Агар темирдан қилинган кўзаси борлигини кўрса, бойликка далилдир, бироқ камроқ бўлади.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги кўза тўққиз нарсага далилдир: хотинга; ходимга; канизакка; диннинг маҳкамлигига; тандурустликка; узоқ умрга; молга; хайру баракатга; аёллардан етадиган меросга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олтин, олтин танга, динор курса нима булади

ОЛТИН (ЗАР) Муҳаммад ибн Сириннинг айтишича, олтин эркак киши учун тушда қайғу ва ғам бўлади. Аёллар учун яхши ва ёқимли бўлади. Агар тилла топиб олганини ёки биров берганини кўрса, моли йўқ бўлиши, товон тўлаши ёки кимдир унга ғазабини сочишига...

Тушда сув курса нима булади

СУВ (ОБ) Ибн Сиррин (р.а.)нинг айтишича, агар сув устида, масалан, дарё, анҳор ва шунга ўхшашлар устида юриб кетаётганини кўрса, унинг иймони бақувват ва эътиқоди пок бўлишига далилдир. Агар тоза ва ширин сувдан тўйиб-тўйиб ичганини кўрса, умри узун...

Тушда эгар курса нима булади

ЭГАР (ПОЛОН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги эгар хотинни билдиради. Агар эгарга эга бўлганини ёки бирор кимсадан пулга сотиб олганини кўрса, хотин олиши ёки канизак сотиб олишини билдиради. Агар орқасида эгар борлигини кўрса, хотинга...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...



Фикр қўшиш

Наверх