Тушда кул курса нима булади

КУЛ (ХОКИСТАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги кул султон томонидан етадиган ва боқий турмайдиган ботил молдир. Баъзи таъбирчиларнинг фикрича, хайру манфаати бўлмаган илмдир.


Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги кул тўққиз нарсани билдиради: номақбул илмни; ҳаром молни; ботил ишни; хусуматни; фисқу фужурни; макру ҳийлани; ҳасратни; пушаймонликни; фойдаси бўлмаган ишни. Аллоҳ таъоло айтади: -Парвар-дигорларига кофир бўлганларнинг амаллари бамисоли бўрон-ли кунда қаттиқ шамол учириб кетган кулдир улар қилган амалларидан бирор нарсага эга бўла олмайдилар (Иброҳим сураси, 18-оят).



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда шамол курса нима булади

ШАМОЛ (БОД) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Кимки қаттиқ шамол кўтарилганини кўрса, ўша диёр одамларига ғам ва қўрқинч бўлишига далилдир. Шамол жуда қаттиқ бўлганини ва дарахтларни эгиб юбораётганини кўрса, ўша диёр ахдига ўлат ва қизамикдан бало ва офат...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...



Фикр қўшиш

Наверх