Тушда закот, эхсон курса нима булади

ЗАКОТ Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги мол закоти молининг зиёда бўлишига далилдир. Агар тушида фитр закотини бераётганини кўрса, намоз ўқиб, тасбиҳ айтишига ва фаровонлик топишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида камтардирлар (Мўъминун, 1 — 2-оятлар). Агар қарзи бўлса қутилади, бемор бўлса, шифо топади, душмани бўлса ғалаба қазонади.


Кирмонийнинг айтишича, кимки мол закотини бераётганини кўрса, моли жойида бўлади ва йўқ бўлмайди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу ҳақда ҳадисда дейдилар: Молларингизни закот бериш билан асранглар.

Жобирнинг айтишича, мол закотини бераётганини кўрса, молининг зиёда бўлишига далилдир.

Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда мол закотини бериш етти нарсани билдиради: башоратни; хайру барокатни; мушкил ишларнинг ҳал бўлишини; ҳожатларнинг равон бўлишини; ёруғликни; ғамдан қутилишни ва бойлик зиёда бўлишини.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда намоз курса

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда тасбих угирмок курса нима булади

ТАСБИҲ ЎГИРМОҚ (ТАСБИҲ КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда тасбиҳ ўтирмоқ Ҳақ таъоло фармонига итоат қилмокдир. Агар тушида тасбиҳ айтаётганини кўрса, Хақ таъоло фармонига муте бўлишига, ғаму андуҳдан шодликка чиқишига далилдир. Агар тушида...



Фикрлар 2

Qòchqorov Abbos
Iltimos saytlarga rekalam qòyishda odob axloq qoidalariga rioya qilinglar. Bu suratlarni òzgartirunglar

Iltimos saytlarga rekalam qòyishda odob axloq qoidalariga rioya qilinglar. Bu suratlarni òzgartirunglar

Iltimos reklama qòyishda odob axloq qoidalariga va musulmonchilik odoblariga rioya qilinglar
21 июня 2021 10:15

Жайрона
Ассалом алейкум тушимда бизга эхсон ташиб кетишди лекин мен кабул килмай мухтожларга беринглар деб олдиларига улоктирибман чунки улар купол таризда эхсонни топширишгандида. Тушимнинг манси нима?
21 ноября 2022 15:50

Фикр қўшиш

Наверх