Тушда девор курса нима булади

ДEВОР Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, девор туш кўрувчининг ҳолатини билдиради. Деворнинг маҳкам ва соз эканини кўрса, ҳолатининг соз бўлишига далилдир. Девор эски бўлса ва уни йиқитаётганини кўрса, молу давлат топишига далолат қилади. Девор янги бўлса ва уни бузаётганини кўрса, деворнинг бузилиши микдорига қараб ғаму андуҳ тортади. Деворнинг суст ва ингичкалигини кўрса, аҳволи дунёда заиф бўлишига белгидир. Деворнинг қийшайганини кўрса, ҳолининг паришон ва маишатининг завол топишига далилдир. Деворнинг йиқилганини кўрса, касбу маишатдан айрилишига далолат қилади.


Кирмоний (р.а.) айтади: Шаҳар ёки масжид деворининг қулаганини кўрса, шаҳар ҳокимнинг ўлимига далилдир. Ўз қўли билан ғипггу лойдан девор қилаётганини кўрса, Жаъфар Содиқ сўзи бўйича, динининг поклигига далолат қилади. Ганч ёки пишиқ ғиштдан девор қилса, ҳолининг ёмон бўлишига, оҳак ва тошдан девор қилса, дунёга берилганига, охиратга толиб эмаслигига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда масжид курса нима булади

МАСЖИД (МАСЖИД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги масжид одамлар ҳузурига кўп келадиган олим кишидир. Ҳақ таъоло Қуръони Каримда айтади: Улар ўз диёрларидан фақатгина Раббимиз Аллоҳдир, деганлари учун қувилган эдилар. Агар Аллоҳ одамларнинг...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...



Фикр қўшиш

Наверх