Тушда буямок курса нима булади

БЎЯМОҚ (ХУЗОБ КАРДАН) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда соқолни бўяш ишларнинг сирини яширишдир. Тушида соч ва соқолни бўяганини, бироқ соч ва соқол рангни қабул қилмаётганини кўрса, одамларга ишнинг зоҳир (ташқи) томонини кўрсатишига далилдир. Агар ранг олганини кўрса, ишлари яхши бўлади, бироқ унинг ишлари яширин ҳолда қолади.


Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида одамлар ранг бераётган нарсаларни у ҳам ранглаётганини кўрса, ўзини маҳол ва ёқимсиз ишлар билан банд қилишига далилдир. Агар қўл ва оёғини бўяётганини туш кўрса, қўлидан кетган моли қайта қўлига келишини билдиради. Тушида ҳар икки қўлига хина боғлаганини кўрса, ўз болаларини шариъатга зид бўлган нарсалар билан безатишига далилдир.

Кирмоний (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида қўлига оро бериб, хина билан бўяётганини кўрса, у одам ўз касбу корида макру ҳийла ишлатишига далил бўлади.

Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, тушида қўл ва оёғини хина билан бўяганини кўрса, одамлар афсус айтадиган бир иш қилишига далилдир. Тушида бармоқларининг учини хина қилаётганини кўрса, тасбиҳ айтишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда занжир, занжирламок курса нима булади

ЗАНЖИР (ЗАНЖИР) — Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги занжир гуноҳ ва маъсиятдир. Агар занжирни уриб, отиб юборганини кўрса, гуноҳдан тавба қилиши ва Худойи таъолога қайтишига далилдир....

Тушда оёк курса нима булади

ОЁҚ (ПОЙ) Дониёл (а.с.) айтадилар: Кимки бир оёғини кесилганини ёки синганини кўрса, ярим моли кетишига далилдир. Агар ҳар икки оёғининг кесилганини ёки синганини кўрса, барча моли кетишига ёки ўзининг ўлишига далил бўлади....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...



Фикр қўшиш

Наверх