Тушда бел курса нима булади

БEЛ (ПЎШТ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги бел — қувват, ҳимоя ва ёрдам талаб қилинадиган эркакни билдиради. Агар тушида белини синиб қолганини кўрса, ҳимоя қилиб юрган кишисининг дунёдан кетишини билдиради. Агар белига бирорта зарар етганини кўрса, ранж ва офат етишига далил бўлади. Агар белининг қаттиқ, йўғон ва бақувват бўлиб қолганини кўрса, бадани кучли, доно ва ақлли фарзанд туғилишига далил бўлади. Белига бирор нарса олганини кўрса, оғирлик миқдорига қараб, унга ғам-андуҳ етишини билдиради. Агар ўликни орқасига кўтарганини кўрса, ўликнинг оиласини ўз елкасига олишини билдиради. Агар бели чиқиб кетганини кўрса, аҳволи ёмон бўлишига далилдир.


Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, душманнинг белини кўриш душманнинг ёмонлигидан омон бўлишини билдиради.
Аёлнинг белини кўриш дунёнинг ўзгаришини билдиради.

Исмоил Апгас (р.а.)нинг айтишича, тушдаги бел ака-укаларни билдиради. Бели синганини кўрса, ака ё укаси вафот қилишига далилдир. Тушида бели оғриётганини кўрса, ака-укасидан

ёки бир улуғ кишидан ғаму андуҳ етишига далилдир. Агар бел оғриғи туфайли белига қиздирувчи доғ қўйилганини кўрса, дини ва дунёсининг соз бўлишига далилдир. Агар бели билан деворга суяниб турганини кўрса, сафарга чиқади ва мол ҳосил қилади.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишларича, тушда белни кўрмоқ ўн икки нарсага далилдир: қувватга; биродарликка; дўстга; подшоҳга; вазирга; муҳаббатга; отага; ака-укага; ўғилга; молга; ёрдамга ва бобога.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда намоз курса

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда уликнинг тирилиши курса нима булади

ЎЛИКНИНГ ТИРИЛИШИ (МУРДА ЗИНДА ШУДАН) Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўликнинг тирилганини кўрса, аҳволи яхши бўлишини билдиради, хусусан, у очиқ юзли бўлса....

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх