ТуҒруҒингиз муддатларининг жадвали

ТуҒруҒингиз муддатларининг жадвали

Ҳомиладорлик пайтида энг ҳаяжонли нарса- бу ўша сана келишини кутиш. Онгингизда муайян сана ва ой биринчи бор ҳомиладор эканлигингизни билганингиздан бошлаб қолиб кетади.

Ва ушбу сананинг моҳиятини баҳолаш қийин. Шу санадан келиб чиқиб режаларни тузишни бошлайсиз:

Ишдан қачон декрет таътилга чиқиш керак
Таъмирлашни қачон тугатиш керак
Янги уйга қачон кўчиб ўтиш керак
Қачон кичкинтойни каравотчасидан олиб ўзингизнинг ёнингизга ётқизишингиз мумкин
Шунингдек, ҳаттоки нотаниш бўлган кўпгина одамлар кичкинтойингиз қачон дунёга келиши билан қизиқаётганини кўришингиз мумкин. Сиз қорнингизга «ишора осиб» қўйгингиз ҳам келади!
Ёдингизда бўлсин, туҒруқнинг тахминий санасини нафақат туҒишни кутиш учун билиш керак, балки болангизнинг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ундан ориентир сифатида ҳам фойдаланиш керак. Ҳомиладорлигингизнинг бутун даври давомида сиз ва сизнинг акушерингиз учун бола ривожланиши жараёнини белгиловчи турли маркерлар ва индикаторларга дуч келишингизни тушунасиз.

Масалан, боланинг биринчи ҳаракатларини она ҳомиладорликнинг 16-чи ҳафтасидан бошлаб сезиши мумкин. 20-чи ҳафтага келиб
бачадон одатда каттаяди ва киндик даражасигача етади. Шу ва бошқа кўрсаткичлар сиз ва болангиз яхши ривожланаётганлигингиз ишончини таъминлайди.

Хавотир олманг, сиз ёлҒиз эмассиз. Даволовчи шифокор ҳолатингизни ҳар кўрикда текшириб боради. Олинган ахборотни қорнингизнинг ўлчами билан таққослаш болангиз ривожланаётганлигини ва муддатида туҒилишга тайёр бўлишини кафолатлаши мумкин.

ТуҒруқ санаси- бу аниқ кўрсаткич эмас.
ТуҒиш санаси ҳар доим ҳам туҒруқни айнан шу куни содир бўлиши кафолатламаслигини унутмаслик керак. Энг яхши ҳолатда бу одатий сикли бўлган ўртача статистик аёлда ҳомиладорликнинг ўртача давомийлигига асосланган баҳолаш. Лекин ким «ўртача статистик» шахс бўлгиси келади?
Муддатни ҳисоблашда шунингдек, уруҒланиш тахминан аёл сиклининг 14-чи кунлари
содир бўлганлиги ҳам ҳисобга олинади. Ўртача статистик она учун- бу ссенарий эҳтимолли ҳисобланади, бироқ, ушбу схемага мос келмайдиган миллионлаб оналар учун қандайдир формула бўлиши керак.

ТуҒруқнинг тахминий санаси қандай аниқланади?
ТуҒруқнинг тахминий санасини ҳисоблаб чиқиш учун охирги менструациянинг биринчи кунига 40 ҳафта ёки 280 кунни қўшиш керак бўлади холос. Кўпчилик болалар кўрсатилган санадан бир неча кун олдин ёки кейин дунёга келади. Биринчи туҒаётган аёллар кўпинча кўрсатилган муддатларда «улгурмайди».
Вазият маълум бир даражада шу нарса билан мураккаблашадики, онанинг қорнида 38-42 ҳафта қолиб кетган болалар «етилиб бўлган» ҳисобланади. Тўрт ҳафталик ушбу дарча менструал сикли 28 кунни ташкил қилмаган аёлларда ушбу сикллар ўртасидаги фарқларни ҳисобга олиш имконини беради.

Баъзи аёллар туҒруқ санасининг аниқ эмаслигидан хавотирга тушиши мумкин ва муддати аниқ бўлишини истарди. Шунга қарамасдан бола ўзи ақлли ва у дунёга келишга тайёр бўлса, у туҒруқни раҒбатлантириш усулини ўзи топа олади.

Ёдингизда бўлсин, ҳомиладорлик- бу аниқ фан ёки жараён эмас ва барча вазиятларга хотиржамлик билан қараш керак. Она учун- бу янги туҒилган чақалоқ билан бўлажак ҳаётга тайёрланиш учун яхши амалиёт, унда вазиятга мослашиш ҳаётий муҳим ҳисобланади.

Aфсуски, назорат ва болалар- бу баъзида бирлашолмайдиган иккита сўз

Ултратовушли текшириш
Кўпчилик ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик пайтида ҳеч бўлмаганда бир марта ултратовушли текширишдан ўтади. Биринчи текшириш кўпинча биринчи триместрда ўтказилади, айниқса, агар ҳомиладорликнинг муддатига нисбатан баъзи шубҳалар бўлса. Иккинчи текширув ултратовушли скрининг деб номланади ва тахминан ҳомиладорликнинг 18-чи ҳафтасида ўтказилади.
Санани аниқлаш мақсадида скрининг ва УТТни эрта ўтказилиши боланинг ривожланиши борасида кўпгина саволларга жавоб бериши мумкин.

Йўлдош қаерда жойлашган
Бола соҒлиҒининг умумий ҳолати
Бола ўсишининг тезлиги
Унинг ўлчами ҳомиладорлик ҳафталарига тўҒри келадими
Aгар экстракорпорал уруг’лантиришни бошдан кечирган бо’лсам-чи
Aгар сиз ЭКУ ёки экстракорпорал уруҒланиш (баъзида бепуштликни даволаш деб аталади) ёрдамида ҳомиладор бўлган бўлсангиз, унда уруҒланиш қачон содир бўлганлигини аниқлаш осонроқ, бироқ бу болангизнинг индивидуал етилганлигини ҳисобга олмайди. Кўп ҳомилали ҳомиладорликда муддатдан олдин туҒиш эҳтимоли юқорироқ. Худди шунингдек, агар ҳомиладорлик пайтида асоратлар мавжуд бўлган бўлса, унда муддатидан аввал туҒиш эҳтимоллироқ.
Aгар менинг болам муддатидан аввал туҒилса нима бўлади?
Қуйидаги ташҳис қўйилган аёлларга кесарча кесиш орқали туҒдириш тавсия этилиши мумкин:

Прееклампсия
Гестацион диабет
Aутоиммун бузилиши
Мазкур вазиятларда туҒруқ давомийлиги ортиши сабабли онанинг ҳаёти хавф остида қолмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш учун афзалликлар ва хавфлар баҳоланади. Шу



Ўҳшаш маълумотлар

Ҳомиладорлик ҳақида маълумот

Ҳозир ҳомиладор эканлигингиз туфайли ҳозир энг катта истагингиз ҳомиладорликнинг эрта босқичлари тўҒрисида ахборот олиш ҳисобланади! Ҳомиладор эканлигингизни англаш пайтигача сиз бу ҳақида қанчалик кўп нарса билишни исташингиз тўҒрисида билмаган...

ТуҒруқнинг муддати ҳомила бўлган муддатга боҒлиқ

Бола бўлишини қанча вақт мобайнида режалаштирганингиздан қатъий назар, ёдингизда бўлсин, ҳомиладорлик- бу аниқ фан эмас. УруҒланиш экстракорпорал уруҒланиш (ЭКУ) йўли билан содир бўлганда уруҒланишнинг аниқроқ муддатларини аниқлаш мумкин бўлади....

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомила муддатини аниқлашнинг қандай усуллар бор?

Хар бир бўлажак она учун фарзандининг нафақат ўғил қизлиги балки хомиласи муддати ва уни қачон дунёга келишини билиш хам мухим хисобланади. Хомила муддатини билиш боланинг она қорнида ривожланишини ва она организмидаги ўзгаришларни назорат қилиш...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх