Бахт сари етказ, янги йил

Бахт сари етказ, янги йил

Ватандош, ҳаёт ҳиди ҳулвога тўлсин,
Эъзозли, эҳсонли ва эркли бўлсин.
Паноҳида юринг Парвардигорнинг,
Ишқига чулғанинг вафоли ёрнинг.

Ният тонгдай тоза, қалбингиз оппоқ,
Юзингиз тўлин ой мисоли порлоқ.
Енгилиш нелигин билманг ҳеч қачон,
Руҳу жон мустаҳкам, қаддингиз равон.

Кулгу, тантанага сероб йил яқин,
Орзулар ушалур, дилга дил яқин.
Лаҳзалар тенглашиб юз асрларга
Илиқлик узатур пок наслларга.

Гул тутай, ғамларни кетказ, янги йилл!
Зор этма, бахт сари етказ, янги йилл



Ўҳшаш маълумотлар

Янги йил бўлсин муборак

Қалбингиз яшнасин Мисоли япроқ Туганмас Бахт шодлик ҳамиша ҳамрох Нурларга безалсин ҳар бир ўтар чоғ Сизга янги кунда янгича тилак, Қадрдоним янги йил бўлсин муборак....

Янги йил кириб келди

Ўтиб кунлар шодаси, Тиним билмайин елди, Янги кун ифодаси, Янги йил кириб келди!...

Янги йил учун арча безаш одати қандай пайдо бўлган?

Янги йил ва Рождествони уйда оқланган дарахциз тасаввур қилиш қийин. Янги йил байрамида уйларга арча қўйиш, безаш одати қачон пайдо бўлган ва бу ан’ана қандай ривожланган? Янги йил учун Рождество дарахти безаш анъанаси қаердан келганини аниқлашга...

Тушда арик суви курса нима булади

АРИҚ СУВИ (ЖУЙИ ОБ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ариқ суви борди-ю хуштаъм ва тоза бўлса ширин ҳаёт кечиришига далил бўлади. Агар номаълум бир ариқдан тоза сув ичаётганини кўрса, ичаётган одам сафарда ёки бир бегона ерда бўлса номаълум...

Тушда гул курса нима булади

ГУЛ (ГУЛ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда кўрилган гул ҳақидаги ҳукм икки хилдир: биринчиси — дарахтда турган гул; иккинчиси — дарахтдан тўкилган гул. Бақоси йўқ, узоқ турмайдиган гул туш кўрувчи учун ғаму андуҳ бўлади. Ҳар ким тушида қизил...



Фикр қўшиш

Наверх