Жинсий муносабат ҳақида донолар маслаҳати

Жинсий муносабат ҳақида донолар маслаҳати

“Жимо баданни овқат учун тайёрлайди, шод қилади, ғазабни сўндиради, ёмон фикр ва савдойи васвасани, узоқ вақт жимо қилмай юриш сабабли юз берган мояк шишини қувади…”

Абу Али ибн Сино
«Дардларнинг асосий сабаблари: кўп ейиш, ортиқча жимо билан машғул бўлиш, кўп гапириш ва кўп ухлаш, яъни камҳаракатликдир…

Луқмони Ҳаким
Билгинки, шаҳватни кесадиган нарсалар олтитадир. Биринчи — ғамнинг кўплиги, иккинчи — бўғимларнинг сустлиги, учинчи — қаттиқ чарчаш, тўртинчи — хунук манзарани кўриш, бешинчи — уруғ идишларидан баъзисининг бузилиши, олтинчи — жинсий олатнинг шамоллаши.

Абу Али ибн Сино
Белни доимо маҳкам боғлаб юриш шаҳватни ҳаяжонга келтиради. Икки оёқни иссиқ тутиш эса жинсий алоқага ёрдам қилади, чунки у ҳаракатни баданнинг ташқи томонига ёяди. Отда юриш эрлик қувватини кучайтиради.

“Хавос-ул Ашё”
Жинсий алоқа асл иштиёқ туғилган пайт, қорин оч ҳам, тўқ ҳам бўлмай, бадан қизимай ҳам, совумай ҳам туриб, тан нам ҳам, қуруқ ҳам бўлмаган пайт, яъни кечанинг аввалида бўлиб, тонггача қувват яна тикланиб улгуриши лозим.

Абу Али ибн Сино
Мижозни суст қилиб, уруғга зарар етказадиган сабаблар: эрлик безидаги ва тухумдаги иллат, ҳаммомда кўп ўтириш ва кўп терлаш, камуйқулик, кўп қусиш ва сурги қилиш, остда ва ёнбошда туриб жинсий алоқа қилиш, аччиқ нарсаларни кўп ейиш, кўп оч ва ташна юришлардан иборат…

Луқмони Ҳаким
Жинсий лаззат — ҳар қандай бошқа лаззатлардан ўта устундир. Жинсий муомала учун баҳор ва кузнинг мўътадил ҳавоси жуда қулай бўлиб, бу фаслларда руҳ яхши ҳолатда, қон эса кўп бўлади.

“Висол лаззати”
Интим туйғулар сарчашмаси бўлган жинсий хилқат — муҳаббат чўққиси ва мурод-мақсадга етишиш бўлиб, қалб, ақл-идрок ҳамда вужуднинг жамланиб лаззат топишидан иборатдир.



Ўҳшаш маълумотлар

Жинсий алоқага киришиш қай ҳолларда мумкин эмас?

Қорин овқатга тўла бўла туриб алоқа қилмаслик керак, чунки бу ҳазмга тўсқинлик қилиб, тўлиқлик устига ҳаракат қилишдан келиб чиқадиган касалликларга тез ва оғир таъсир қилиб учратади. Агар бу ҳол бирор кишида юз бериб қолса, овқат меъдада ўрнашсин...

Жинсий алоқага муносабатнинг пасайиши сабаблари

Жинсий алоқага бўлган муносабат ёки жинсий талпиниш илмий сўз билан айтганда либидо деб аталади. Либидо эркак ва аёлларда ҳаёт давомида ўзгаришларга учраб туради. Қандай омиллар бунга таъсир қилишини ва бу омилларни бартараф этиб, тўлиқ жинсий ҳаёт...

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Тушда жимо, кушилиш, ковушиш, жинсий алока курса нима булади

ЖИМЎ (жинсий алоқа) ҚИЛМОҚ Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги жимў (жинсий алоқа) ҳожатларни юзага чиқишидир, хусусан ўзидан маний (уруғ) ажраб чиққанини кўрса....



Фикр қўшиш

Наверх