
Уреаплазмоз ва микоплазмоз – сийдик айирув тизими аъзолари инфекцион касаллиги бўлиб, уларнинг қўзғатувчилари бир бирдан фарқ қилади, аммо клиник кечувида ўхшашликлар кўп. Эркакларда уретрит белгилари намоён бўлса, аёлларда эса парауретрит ва вульвит белгилари, бачадон бўйни псевдоэрозияси белгилари билан юзага чиқади. Касаллик ўз вақтида даволанмаса сурункали шаклига ўтади.
Яллиғланиш жараёни ички жинсий аъзоларини ҳам қамраб олади, оғир ҳолатларда бепуштликка олиб келади. Кам ҳолатларда микоплазмоз систит ва пиелонефрит ҳам шаклланиши мумкин. Бундан ташқари микоплазма билан тери, ички аъзолар ва бўғимлар ҳам зарарланиши мумкин.
Уреоплазмоз ва микоплазмоз – жуда кичик ўлчамга эга бўлган, вируслар ва бактериялар орасида турувчи, микоплазма оиласига мансуб бўлган микроорганизмлар томонидан келиб чиқадиган касалликдир. Уларда ДНК ва мембрана бўлмайди, шу сабабли бошқа организм ҳужайралари ичида ҳаёт кечиради, кўпинча сийдик айирув тизими, нафас йўллари, ошқозон ичак тизими шиллиқ қаватида, эритроцитлар, сперматозоидлар, макрофагларга ҳам ёпишиб олиши мумкин.
Мйcопласматаcеал оиласига: Мйcопласма (100 дан ортиқ тури бор) ва Уреапласма (2 тури бор) уруғи киради. Кўпчилик микоплазмалар касаллик чақирмайди. Инсон организмида 14 га яқин касаллик чақирмайдиган (сапрофит) микоплазмалар, 4 та – Уреапласма уреалйтиcум (уреаплазма), Мйcопласма ҳоминис, Мйcопласма пнеумониае, Мйcопласма гениталиум турлари касаллик чақиради.
Уреаплазмалар – микоплазмаларнинг алоҳида тури бўлиб, ўзига хослиги шундаки улар мочевинани парчалаш хусусиятга эга. Сийдик айирув тизимида яллиғланиш чақириб уреаплазмозга сабаб бўлади. Аммо, ушбу микроорганизм ҳар доим ҳам касаллик чақиравермайди, бунинг учун махсус шароит керак бўлади.
Кўпинча уреаплазмоз касаллиги жинсий йўл билан юқувчи бошқа касалликлар билан биргаликда юзага чиқади (гонококк, хламидийлар, трихомонадалар, Гарднерелла, герпес вируси) ёки дисбактериоз ҳолатларда ҳам касаллик ривожланиш эҳтимоли юқори бўлади (75-80 % ҳолатларда). Бундай ҳолат микс инфекция деб аталади ва микроорганизмлар дори препаратларга чидамли бўлишда бир бирига “кўмаклашади”, яъни касаллик яққол намоён бўлиши керак бўлган белгилар бироз ўзгача юзага чиқади.
Уреаплазмоз – жинсий йўл билан юқувчи касаллик ҳисобланади. Касаллик кўпинча сурункали шаклда кечади. белгиларсиз, “тинч” ётган уреаплазмоз хуружи инсон иммун тизими пасайганда (совуқ қотиш, стресс, жарроҳлик амалиётлари, сурункали бошқа касалликлар, ҳомиладорлик) сийдик айирув тизими шиллиқ қаватлари ҳужайраларига кириб олади ва фаол кўпаяди. Уреаплазмалар кислородни ютиб юборади ва анаэроб микроблар кўпайишига шароит яратиб беради.
Эркакларда касаллик кўпинча сийдик пуфаги, уретра, простата, мояклар, аёлларда эса қин, бачадон ва бачадон бойламларини зарарлайди. Уреаплазмоз таъсирида сперматозоидлар ҳаракат фаоллиги камаяди (уреаплазма ажратиб чиқарадиган ферментлар сперматозоидлар мембранасини парчалайди).
Уреаплазмоз натижасида бепуштлик келиб чиқиши, овуляция ва сперматогенез жараёни бузилиши мумкин. Бундан ташқари уреоплазмоз асоратларига ҳомиладорликдаги патологиялар, муддатидан аввал туғруқ рўй бериши каби ҳолатлар киради. Касаллик қўзғатувчиси бачадонда ўткир яллиғланиш жараёнига сабаб бўлади (эндометрит), натижада туғруқ кесарча кесиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Ушбу касаллик 14-29 ёшдаги инсонларда кўп қайд этилади. Бунга сабаб айнан мана шу ёшларда инсонлар жинсий фаол бўладилар ва тартибсиз жинсий алоқа йўли билан ўзларига инфекцияни юқтириб оладилар.
Уреаплазмоз ривожланишида хавф омилларига жинсий ҳаётни эрта ёшларда бошлаш, тартибсиз жинсий алоқа, аввал ўтказилган таносил касалликлари. Уреаплазма асосан жинсий йўл билан, кам ҳолатларда шахсий гигиена воситалари орқали, ҳомиладор онадан зарарланган ҳомила суюқлигидан туғруқ вақтида болага юқиши мумкин. Яширин даври ўртача 2-3 ҳафтани ташкил этади.
Уреаплазмоз ўткир, сурункали ва ташувчи кўринишида кечади. кўпинча аёллар инфекция ташувчиси бўлиб ҳисобланадилар, ҳатто айрим аёллар қин микрофлорасида уреаплазма топилади.
Уреаплазмоз белгилари
Уреаплазмоз касаллигида белгилар кам намоён бўлади, кўпинча касаллик симптомларсиз кечади (ташувчи аёлларда). Уреаплазмоз белгилари бошқа урогенитал касаллик белгилари билан ўхшашдир.
Эркакларда уреаплазма сийдик пуфаги, уретра, моякларни зарарлайди.
Бунда қуйидаги белгилар намоён бўлади:
Куннинг тонги қисмида сийдик йўлидан ажралмалар келиши;
Пешоб ажратиш вақтида оғриқ ва ачишиш ҳисси;
Простатитга хос бўлган белгилар;
Орхоэпидемит.
Эркакларда уретрит ногоноккок кўринишида кечади, яъни узоқ муддат давом этади (олатдан келадиган ажралмалар маълум бир муддат тўхтаб, сўнг қайта намоён бўлади).
Аёлларда уреаплазмоз қуйидаги белгилар билан намоён бўлади:
Сурункали колпит белгилари: қиндан келадиган шаффоф ёки хира бўлган ажраламалар келиши, пешоб ажралишининг кўпайиши;
Жинсий алоқа вақтида оғриқ бўлиши, ачишиш ҳисси;
Қориннинг пастки соҳасида оғриқ – кучли, баъзида ўз ўзидан ўтиб кетувчи ва қайталанувчи характерга эга бўлади.
Кўпинча уреаплазмоз белгиларсиз кечиши сабабли, кеч аниқланади ва асоратлар ривожланган бўлади.
Диагностика
Уреаплазмоз учун специфик симптомлар хос бўлмаганлиги сабабли, клиник белгиларга асосланиб уреаплазмоз ташхиси қўйиш мумкин эмас. Ҳозирги кунда уреаплазмоз тушунчаси асосида урогенитал аъзолар яллиғланиши кузатилган ҳолда, текширувда уреаплазма уреалитикум аниқланиши ётади.
Замонавий текширув усуллари ўйлаб топилган бўлсада уреаплазмоз қўзғатувчисини аниқлаш қийинчилик туғдиради, бунга сабаб уларнинг ҳужайра ичида ҳаёт кечиришидир. Микроскоп остида микроорганизмни аниқлаш қийин, шунчаки лейкоцитар ҳужайралар сони ошганлиги аниқланади.
Тери-таносил касалликлари мутахассислари уреаплазмоз диагностикасида қуйидагилардан фойдаланадилар:
Диагностик усул;
Микробиологик усул;
Серологик усул;
ПЗР (ПСР);
Генетик зонд усули;
Бевосита иммунофлуоресенсенсия (РИВ) ва иммунофермен анализи (ИФА).
Текширувдан ҳар иккала жуфт аъзолари ўтишлари керак, ҳатто уларда касаллик клиник белгилари бўлмаса ҳам. Уреаплазмоз касаллигини фақатгина шифокор керакли текширувлар ўтказгач аниқлай олади.
Уреаплазмоз давоси
Уреаплазмоз давосида урогенитал соҳа микрофлорасини тиклаш ва анаэроб инфекциялар фаолиятини тўхтатиш муҳим ҳисобланади. Уреаплазмаларнинг ўзига хос хусусияти – айрим антибиотикларга сезувчанлигининг йўқлигидир (пенициллин, цефалоспоринлар).
Микроорганизмлар сезувчанлиги юқори бўлган гуруҳлар қуйидагилар:
Тетрациклинлар: тетрациклин, доксициклин;
Макролидлар: макропен, рокситромицин, кларитомисин, азитромисин, эритромисин;
Линкозамидлар: линкомисин, клиндамисин;
Иммуномодуляторлар (тимус экстракти, лизоцим, левамизол, метилурасил).
Бундан ташқари даво муолажаларида замбуруғларга қарши ва содда организмларга қарши препаратлар ҳам буюрилади. Нормал микрофлорани тиклаш учун бифидо ва лактобактерия сақловчи препаратлар қўлланилади.
Ҳомиладорлар аёллар уреаплазмоз билан касалланган бўлса, ҳомиладорлик муддати 22 ҳафтасидан бошлаб антибиотиклар билан даволаш мумкин.
Уреаплазмоз даво муолажалари билан биргаликда диетага риоя этиш, сут ва сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш, витаминлар қабул қилиш ҳамда органик ёғлар, дудланган, қовурилган, аччиқ ва ўткир маҳсулотлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик зарур.
Даволаниш вақтида жинсий алоқага киришиш мумкин эмас.
Ошқозон ичак тизимини сорбентлар билан тозалаш, витаминлар айниқса Б ва C гуруҳига кирувчи препаратлар, гепатопротекторлар ҳамда ўт ҳайдовчи воситалардан фойдаланиш ҳам муҳим ҳисобланади.
Касаллик давоси бемор индивидуал хусусияти, касалликнинг босқичи ва оғирлик даражасига қараб шифокор назорати остида олиб борилади. Муолажалар ўртача 2 ҳафта давом этади. Уреаплазмоз бутунлай даволанади, муолажалардан сўнг 1-2 ой ўтгач уреаплазмоз аниқланмаслиги давонинг самарасидан далолат беради.
Антибиотиклар билан уреаплазмозни даволаш жуда самарали ҳисобланади, аммо нормал микрофлора бузилишини ҳам инобатга олиш керак бўлади.
Даволарсиз уреаплазмоз хуруж қилиши мумкин, организм заифлашганда – шамоллаш, стресс, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқа ҳолатларда инфекция ўз таъсирини кўрсатади.
Аёлларда сурункали уреаплазмоз даво муолажаларсиз бачадон бойламлари спайкасига сабаб бўлади, яъни аёлда бепуштлик, бачадондан ташқари ҳомиладорлик рўй бериши мумкин.
Ҳомиладор аёлларда эса инфекция ҳомилага юқиши, ҳомиладорлик асоратларини ривожланишига сабаб бўлади. Касалликнинг оқибати – даво муолажалари ўз вақтида ва тўғри олиб борилган бўлса ижобийдир.