
Инсон мияси қанча кўп ишлатилса, шунча кўп дам олади. Демак, мияни ишлатган ҳолда иш қилиш, ҳеч бўлмаганда соғлигимиз учун фойдали экан. Шу сабабли, қуйида хотирани яхшиловчи ва мия соғлигини асровчи усулларни келтириб ўтамиз.
Китоб бу даво — Шундай илмий факт бор: севимли машғулотлар ва хоббининг йўқлиги инсонда касалликлар келиб чиқиши хавфини оширар экан. Китоб ўқиш эса, нафақат завқ бағишлайди, балки тананинг қайта тикланиши ва куч йиғишига имкон беради.
Китоб ўқиш орқали сиз бир қанча оламларда параллел равишда яшашингиз мумкин. Яхши танланган асар сизни ўз оламига олиб кириб кета олади. Ҳаётий муаммолар ва стрессдан чалғишингизга ёрдам бериб, сизга ўзгача қувват бағишлайди. Китоб ўқиш, миянинг ишлаши талаб этилмайдиган жойларини ҳам ишлашга ундайди.
Фойдали завқ олиш — Ўйин-кулги ва завқ мия учун жуда фойдали ҳисобланади. Бу стрессни енгиллаштиришга ва унинг танага салбий таъсир ўтказишини камайтиришга ёрдам беради. Бирор нарсадан завқ олиш янги кўникмаларни ривожлантиришни талаб қиладиган нейронларнинг пайдо бўлишига кўмаклашади ва бу мияни ёшартириш жараёнини бошлайди.
Агар доимий тарзда қизиқарли машғулотлар билан шуғулланиб юрсангиз, кексайганингизда руҳий фаолият заифлашишидан азият чекишни ўйламасангиз ҳам бўлаверади. Агар бутун кун давомида вақтингизни фақат жиддий ишларга сарфлаётган бўлсангиз, миянгизни муҳим ва фойдали тажрибадан маҳрум қилаётган бўласиз.
Ўткир ақл учун оддий маҳсулотлар — Ўткир зеҳн ва кучли хотира учун кундалик рационингизга фойдали маҳсулотларни қўшинг. Тухум ҳамда Б ва Э витаминларига бой маҳсулотларни истеъмол қилишни бошланг. Ёз тугамагунига қадар резавор меваларга тўйиб олиш имкониятини ҳам қўлдан бой берманг.
Олимларнинг тадқиқотларига қараганда, қари каламушни юқоридаги маҳсулотлар билан боқишни бошлаши биланоқ, у машқларни ёш каламушлар билан бир маромда, қийинчиликларсиз бажара бошлабди. Ушбу маҳсулотлар мияда қон айланиши ва мия фаолиятини яхшилаши бир қанча тадқиқотлар асосида исботланган.
Ортиқча вазн бу ортиқча муаммо — Ортиқча вазн хотира билан боғлиқ бир қанча муаммоларни келтириб чиқаради ҳамда миянинг эрта қаришига олиб келади. Семириб кетиш эркин радикалларнинг кўпайиши ва яллиғланишнинг пайдо бўлишини рағбатлантиради, бу эса ўз ўрнида мия ҳужайраларининг сонини камайишига сабаб бўлади.
Бошқача қилиб айтганда: агар биз ортиқча вазнга эга бўлсак, унда биз учун фикрлаш, ўқиш ва ишлаш анча қийинлашади.
Доимий тарзда китоб ўқиш, севимли машғулотларингиз билан шуғулланиш ва соғлом овқатланиш мия фаолиятининг яхшиланиши ва хотирангизнинг кучли бўлишига сабаб бўлишини билиб олдингиз. Энди эса, юқоридаги маслаҳатларга амал қилишни бошланг!