Ота - Она қадри

Ота-онанг борлиги бахтинг,
Бўлсин қалбда шижоат аҳдинг, 
Онанг тожу отангдур тахтинг,
Дўстим, етгин улар қадрига.

Ота-онанг ҳеч хор бўлмасин
Қаттиқ нонга куни қолмасин,
Бедор кутиб кўзи толмасин.

Дўстим, етгин улар қадрига.

Баъзи нокас кимсалар бордур
Қадрига етмаганлар хордур
Йўқотганлар уларга зордур
Дўстим, етгин улар қадрига.

Қариялар уйларида хор
Улар учун бу дунёлар тор
Боласининг сўзларига зор
Дўстим, етгин улар қадрига.

Қайтар дунёлигин ўйлагин,
Болангга мақтабон сўйлагин,
Оёқларин ўпиб сийлагин,
Дўстим, етгин улар қадрига

Жанонларни рози қилганлар,
Ота-она бағрин тилганлар.
Азоб бериб, дилин юлганлар,
Дўстим, етгин улар қадрига.

Охиратни ўйламайсизлар,
Иймон нима сўйламайсизлар.
Меҳр бериб, бўйламайсизлар,
Дўстим, етгин улар қадрига.

Қабр азоб бордир, билсанг гар, 
Бойлик бермас зебу зийнат, зар. 
Сўзим сизга бўлсин дея зор, 
Дўстим, етгин улар қадрига.



Ўҳшаш маълумотлар

Дунёнинг энг бой 20 кишиси – 2026. Форбес рейтинги

Форбес УСА доллар миллиардерларининг 40-глобал рейтингини эълон қилди. Элон Муск яна бир бор дунёнинг энг бой миллиардерлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Google асосчилари Ларри Пейж (2-ўрин) ва Сергей Брин (3-ўрин) иккинчи ва учинчи...

Дунёнинг энг бой 20 кишиси - 2024. Форбес рейтинги

АҚШнинг Форбес журнали долларлик миллиардерларнинг 38-жаҳон рейтингини эълон қилди. Лоуис Вуиттон Моëт Ҳеннессй компаниялар гуруҳи президенти ва бош директори Бернард Арно кетма-кет иккинчи йил дунёнинг энг бой миллиардерлари рейтингида етакчилик...

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Мунажжимлар башорати бўйича энг яхши эрлар

Аёл турмушга чиқмоқчи бўлса, уни ҳеч қандай куч тўхтата олмайди. Хўш, биз буни хавф остига қўймаймиз. Ҳали ҳам фойдасиз! Лекин биз сизга мукаммал эрни топишга ёрдам берамиз. Аксинча, рейтингни тузган мунажжимлар зодиак белгиси бўйича энг яхши...



Фикр қўшиш

Наверх