Ака

Акам бор деб қаддимни
уриб юрибман ака
Билдирмасдан таъзимлар
қилиб юрибман ака,
Ишонган боғим сизсиз,
суянсам тоғдек акам,
Даврингизда давронлар
суриб юрибман ака.

Кўнгил куйиб гоҳида

тўлса юрак паймонанг,
Сен учун жони ҳалак
ҳар доим бедор онанг,
Опа-синглинг бўларкан
сенга чин дўст ҳамхонанг,
Жигардан бошқа дўст йўқ
кўриб юрибман ака. 

Елкангизга чиқардим мен 
болалик чоғимда,
Суюкли ука эдим
акамнинг ардоғида,
Энди тирикчилик деб
ҳол сўрмадим гоҳида,
Ўзим эканим ўзим ўриб 
юрибман ака.

Дунё кенг қўрғон экан
ёмони бор яхши бор,
Яқинларинг соғ бўлса
ҳаётингни нақши бор,
Аксингизда дадамнинг
савлати бор, акси бор,
Қадрингиз зардан азиз,
билиб юрибман ака. 

Умрингизни зиёда
қилсин қодир худойим,
Меҳримиз узилмасин
токи қиёмат қойим,
Бахтимга соғ саломат,
бардам бўлинг ҳар доим,
Акам бор деб кўксимни
кериб юрибман ака,
Даврингизда давронлар
суриб юрибман ака.



Ўҳшаш маълумотлар

Узум асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Халқаро инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётган бир шароитда Узумнинг финтеч экотизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда – замонавий технологиялар, маҳаллий хусусиятларни чуқур англаш ва ўсиш стратегиясини уйғунлаштирган жадал...

Ҳаёт ҳақида 45 та қизиқарли факт

Ҳаёт - бу ҳайрат, ҳайрат ва кашфиётларга тўла ақл бовар қилмайдиган саёҳат. Биз атрофимиздаги дунёни ўрганяпмизми, янги нарсаларни ўрганяпмизми ёки табиий дунёнинг гўзаллигини қадрлаш учун вақт ажратамизми, ҳар доим кашф қилиш учун янги ва ҳаяжонли...

Ўғил кўриш – сирлари, календари ва ҳомила жинсини аниқлаш усуллари

Туғилажак фарзанднинг ўғил бўлишини истовчилар учун бир қатор эҳтимолий усуллар мавжуд. Бу усуллардан фойдаланиб ўғил кўриш даражаси 100 %га яқинлашади. Аммо, ўғил кўриш учун аниқ кафолатланган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ ва бу инсон хоҳиш-истагига...

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...



Фикр қўшиш

Наверх