Тушда ковок курса нима булади

ҚОВОҚ (КАДУ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида қовоқни ўз вақтида уйида ўсиб ётганини кўрса, иззат ва обрўйи янада ошишига далилдир. Агар бу тушни бемор кўрса шифо топишига, агар қул кўрса, озод бўлишига, агар кофир кўрса, мусулмон бўлишига, агар мусофир кўрса, ўз ватанига саломат қайтишига, агар фосиқ кўрса, тавба қилишига далилдир.


Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушида қовоғи борлигини кўрса, порсо бир хотиндан фойда кўришига далилдир. Агар қовоқ палакларини томири билан суғириб олганини кўрса, бир улуғ аёлдан фойда топишига далилдир. Агар тушида пишган қовокдан еганини кўрса, ҳожатлари раво бўлишига далилдир.
Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қовоқ уч нарсани билдиради: иззат ва ҳурматни; неъмат ва молни; ишларнинг батартиблигини.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда дарахтлар курса нима булади

ДАРАХТЛАР (ДАРАХТОН) Дониёл (а.с.) айтадилар: Тушдаги одамлар учун қадрли бўлган дарахт азизи ва улуғ киши бўлади. Қадрсиз дарахт эса пасткаш киши бўлади. Мевали дарахт бадавлат кишига далил, мевасиз эса фақир кишига далил. Боғда кўрилган дарахт боғ...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда эчки курса нима булади

ЭЧКИ (БЎЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда эчки улуғ бир кишини билдиради. Мода эчки эса аёлни билдиради. Агар нотаниш эчкини ўлдирганини кўрса, улуғ бир кишининг ғалаба қазонишини англатади. Агар эчкининг пўстини шилиб олганини кўрса, кўп...



Фикр қўшиш

Наверх