ҲАЙЗ ДАВРИДА НЕГА БОШ ОҒРИЙДИ?

ҲАЙЗ ДАВРИДА НЕГА БОШ ОҒРИЙДИ?

Бу ҳайз мигрени 
Тўғри, айрим аёлларда ҳайз даврида бош оғриши учраб туради. Буни ҳайз мигрени, деб атаймиз. 
Табиийки, ҳайз арафасида жинсий гормонлар — эстроген ва прогестеронлар ишга киришади. Организмдаги гормонлар ишлаб чиқилишида ўзгаришлар юз беради. Гормонлар даражасининг ортиши ёки камайиши оқибатида ҳайз даври бош оғриғи билан кечиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Бундай давр махсус даволаниш муолажасини талаб этмайди. Фақат аҳволингизни енгиллаштириш мақсадида брусника мевасидан дамлама тайёрлашингизни маслаҳат бераман. 
  •  Брусника  баргининг майдаланганидан 1 ошқошиғи идишга солиниб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Сўнг дамламани бир кунда ярим стакандан қабул қилиш лозим. 
  •  Бундай вақтда кўпроқ творог ейишга ҳаракат қилинг. У ҳам бош оғриғини бироз юмшатади. 
  •  Кечаси ётишдан олдин бир стакан сутга асал аралаштириб ичсангиз ҳам даво бўлади. 
  •  Иложи борича, бундай вақтда организмингизни толиқтирмасдан, кўпроқ ётишга ҳаракат қилинг. 
  •  Шунингдек, тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг. 
  •  Мабодо ҳайз даврида кечадиган оғриқ кучаядиган бўлса, албатта, шифокорга кўринишингизни маслаҳат бераман.



Ўҳшаш маълумотлар

Асабиланишнинг 9 та сабаби ва улар билан қандай курашиш керак

Эҳтимол, сизда жиддий касаллик бор....

Қандай қилиб камроқ ароқ ичиш мумкин?

Агар сиз ўлчовни биласиз деб ўйласангиз, бу ундай эмас....

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Эмизикли аёл овқатланиш тартиби

Эмизикли аёл қатʼий диетага риоя этиши керак деган фикр барчамизга маʼлум. Бундай тушунча нотоʻгʻри – эмизикли аёл овқатланиш рациони тоʻлиқ ва тоʻгʻри боʻлиши зарур, чунки аёл киши истеʼмол қилган маҳсулотлар коʻкрак безларида сутга айланади....



Фикр қўшиш

Наверх