Тушда урдак, урдак тухуми курса нима булади

ЎРДАК (МУРҒОБИЙ) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда ўрдакни кўриш бошқа қушларга нисбатан яхширокдир. Тушида ўрдаги борлигини ёки биров унга берганини кўрса, мол, неъмати ва улуғлик топишига, мақсадига етшига далилдир. Тушида унинг қўлида кўпгина ўрдаклар пайдо бўлганини кўрса, унинг микдорича мол ҳосил қилиши ва душман устидан зафар қазонишига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ўрдак маишатни билдиради. Агар тушида ўрдакни тутиб олганини ёки биров унга берганини кўрса, унинг миқдорича мол ва улуғлик топишига далилдир. Ўрдакнинг тушдаги суяги ҳам молу неъмат бўлади.


Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида ўрдакларнинг бир ерни жой қилганларини кўрса, ўша ерга мусибат ва ғам етишига далилдир. Тушида ўрдак боласини тутиб олганини ёки биров унга берганини кўрса, фарзанд туғилишига далилдир.

Жаъфар Содик (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ўрдак тўрт нарсани билдиради: молнии; улуғликни; раёсатни; амални, чунки ўрдак хоҳласа ҳавода, хоҳласа сувда, хоҳласа ерда бўлади, шунинг учун тушда ўрдакни кўрган одам қандай мақсади бўлса, унга етади.

ЎРДАК (БАТ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ўрдак унга етадиган молу неъмат бўлади, хусусан ўз уйида ёки ўз мулкида кўрса. Молу неъмат эса ўрдакларнинг миқдорига қараб ҳосил бўлади. Агар кўпгина ўрдакларнинг ўз саройида ёки кўчасида жам бўлганини ва қичқирганларини кўрса, шу мавзега мусибат етишига далил бўлади. Агар ўрдаклар билан гаплашаётганини кўрса, бир бой хотин туфайли сафарга чиқиши ва бу сафарда қурмат ва манфаат топишини билдиради.

Кирмоний (р.а.) айтадики, тушдаги ўрдак аҳли байтдан бўлган бир улуғ кишига ё молга ёки аъёнларга далилдир. Агар ўрдакнинг баданидан бир қисмига эга бўлса, юқорида айтилган сифатдаги кишидан бирор нарса топади.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги оқ ўрдак ё мол бўлади ёки бойвачча хотин. Тушдаги қора ўрдак эса канизак бўлади.
Агар ўрдакни сўйса ва гўпггидан еганини кўрса, хотиндан мол, мерос топишини ва ундан сарфу ҳаражат қилишини билдиради.

ЎРДАК ТУХУМИ (ХОЯЙИ МУРҒОБИЙ) Тушида ўрдакнинг тухуми тўрт нарсани билдиради: мақсадга етишишни; хотин олишни; канизак сотиб олишни; болалар туғилишини.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда уликнинг тирилиши курса нима булади

ЎЛИКНИНГ ТИРИЛИШИ (МУРДА ЗИНДА ШУДАН) Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўликнинг тирилганини кўрса, аҳволи яхши бўлишини билдиради, хусусан, у очиқ юзли бўлса....

Тушда коплон курса нима булади

ҚОПЛОН (ЮЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қоплон душмандир. Тушида қоплон билан жанг қилганини ва уни енгганини кўрса, душман устидан ғалаба қилишига далилдир....

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда куй курса нима булади

ҚЎЙ (ГЎСПАНД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қўй ҳарбий ўлжани билдиради. Тушида қўйларни ўтлатиб юрганини кўрса, бир гуруҳ устидан улуғлик ва раҳбарлик топишига далилдир. Қўйларнинг баъзиси оқ, баъзиси қора эканини кўрса, ўша гуруҳнинг...



Фикр қўшиш

Наверх