Тушда юнг курса нима булади

ЮНГ (ПАШМ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида юнгни кўрмоқ қайси жиҳатдан бўлмасин, ҳалол мол ва ризқу рўз бўлади. Тўқилмаган юнг яхшироқ ва созрокдир. Агар юнгга эга бўлганини ёки биров унга берганини ёки сотиб олганини кўрса, ўша юнгнинг оз-кўплигига қараб мол ҳосил бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: . . . ҳамда (қўйларнииг) жунларидан, (туяларнинг) юнгларидан ва (эчкиларнинг) тивитларидан маълум бир вақтга қадар фойдаланиладиган жиҳоз ва матоҳлар (яратди) (Наҳл сураси, 80-оят).


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, юнгни чиқариб ташлаганини кўрса, молини тарқатиб юборишига далилдир. Агар юнгни куйдираётганини кўрса, ўз молини сарфлаб битиришини билдиради. Агар жундан қилинган либос кийганини кўрса, хотин томонидан мол ҳосил бўлишига далилдир. Агар жундан қилинган либос ёки жундан қилинган кигизни сотиб олганини кўрса, бадавлат хотин олишини билдиради.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушдаги жун кўпинча подшоҳ томонидан молга далилдир. Таъбирчиларнинг айтишича, меросни билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....

Тушда эчки курса нима булади

ЭЧКИ (БЎЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда эчки улуғ бир кишини билдиради. Мода эчки эса аёлни билдиради. Агар нотаниш эчкини ўлдирганини кўрса, улуғ бир кишининг ғалаба қазонишини англатади. Агар эчкининг пўстини шилиб олганини кўрса, кўп...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда киёмат курса нима булади

ҚИЁМАТ (РУСТАХEЗ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, қиёмат бўлганини кўрса (Қиёмат бўлишига иймон келтирамиз ва уни тасдиқ этамиз), Аллоҳ таъоло ўша диёрда адолатни ёйишига далилдир. Агар ўша диёр подшоҳи золим бўлса, уларга офат ва бало юборилишини...



Фикр қўшиш

Наверх